

“Роналду 35 ёшда, Месси эса 33. Уларнинг ёши ўтиб бормоқда. Мен Мбаппе билан шартнома тузган бўлардим. Унда ёшлик, иқтидор, менталитет ва ҳужумчиларга хос совуққонлиқ бор. Мен уни ўз жамоамга жон деб қўшиб олардим: у ўн йил юксак савияда ўйин кўрсата олади.
Ҳа, Неймар, Холанд сингари юқорига интилаётган футболчилар ҳам бор. Аммо Мбаппе голлари ва тезлиги билан менга Анрини ёдга солаяпти. Мен айнан шу хислатларни Тьеррида кўргандим. Унга бўш ҳудудга узоқ масофага тўп узатиш ёқимли эди”, - деди испаниялик футболчи.



