Фабио Каннаваро "Милан"нинг янги мураббийи бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
25 апр 2015, 12:12
Ҳозирда "Гуанчжоу Эвергранд"ни бошқараётган, Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро "Милан"нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин.

Хабарларга кўра, тез орада клуб раҳбари бўладиган таиландлик бизнесмен Би Течаубол "Милан" раҳбариятида сезиларли ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Каннаварога Гаттузо ёрдамчилик қилиши, Марчелло Липпи эса клуб техник директорлик лавозимини эгаллаши мумкин. Шу билан бирга, Паоло Мальдини ҳам бирор-бир вазифага тайинланиши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›