Фабиан Руис "Наполи"дан кетиши ва Ла Лигага қайтиши мумкин

Alisher
15 фев 2022, 11:01
"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис ёзги трансфер ойнасида клубдан кетиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

25 ёшли испаниялик билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар қийин кечмоқда. Олдинроқ, хавбек "Ньюкасл" таклифини рад этганди, аммо у Испания чемпионатига қайтишини истисно этмаяпти.

Руис жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira