UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Вальверде кечаги ғалабадан нималар деди?  0 08:14Marca: «Реал» ёзда Ванда туфайли Икардининг трансферидан воз кечганди  2 07:40Клопп: “Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик”  10 07:28Франция чемпионати. “Монако”нинг мағлубиятсиз серсиясиз учтага етди  0 02:54"Барселона" - "Вальядолид" 1:0  23 02:45А Серия. "Милан" сафарда Пентекнинг дубли эвазига зафар қучди  18 02:40ЛаЛига. Мессининг голи "Барселона"га ғалаба келтирди  87 02:38"Аталанта" - "Милан" 1:3  5 02:10"Монако" - "Нант" 1:0  0 02:05"Ньюпорт Каунти" - "Манчестер Сити" 1:4  0 02:00Olamsport: Истоминнинг янги турнирдаги илк рақиби, Хабиб яхшигина жарима тўлади ва бошқа хабарлар  0 01:11Бундеслига. Клаудио Писарро 21 йилдан бери гол уриб келмоқда  5 00:48Идеал хет-трик... Сардор Рашидов жамоасининг учинчи тўпурари бўлиб олди  25 00:45"Марсель" - "Амьен" 2:0   1 00:40Англия Кубоги. "Манчестер Сити" чорак финалга чиқди ва бошқа натижалар  3

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Эртага стадионга келадиган мухлислар биз ғалаба қозонсак хафа бўлишмасин" Янгиликлар

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Эртага стадионга келадиган мухлислар биз ғалаба қозонсак хафа бўлишмасин"

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор" ва "Эйр Форс" клублари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бош мураббийи Босим Қосим ва Саад Нотиқ иштирок этишди.

"Пахтакор" билан учрашувга имкон қадар яхши тайёргарлик олиб боришга ҳаракат қилдик. Охирги икки ўйинда яхши савиядаги жамоаларга қарши дуранг натижа қайд этдик. Бундан ташқари эртага уч нафар футболчи жароҳат сабабли майдонга туша олмайди", - дейди Босим Қосим.


"Эртанги учрашувдан олдин билдира оладиган ягона фикрим барча футболчиларнинг кайфияти жуда яхши. Бизга халал бериши мумкин бўлган жиҳат уч нафар етакчининг ўйнамаслиги. "Пахтакор" яхши савиядаги футболчиларга эга", - дейди Саад Нотиқ.


- Айнан қайси футболчилар жароҳат олишган?
- Булар ярим ҳимоячилар Али Ҳусни, Каррар Набил ва дарвозабон Амжад Раҳим.

- Осиё Кубогида сизнинг клубдан неча нафар футболчи қатнашди?

- Уч футболчи. Дарвозабон Муҳаммад Кассид, Али Ҳусни ва Саад Нотиқ.

- Сиз Ўзбекистон клубларига ёки терма жамоаларига қарши ўйнаганмисиз? Бизнинг футбол ҳақида фикрларингиз қандай?
- 2005 йилда айнан шу стадионда "Ал Завра" клуби сафида футболчи сифатида келганман ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб қайтган эдик.

- "Пахтакор"ни қанчалик даражада ўргандингиз. Жамоа сафида кимни алоҳида кўрсата оласиз?

- Эртанги ўйинга ҳозирлик кўриш доирасида рақибни имкон қадар ўрганиб чиқдик. Жамоа сафида тажрибали футболчилар бор. "Пахтакор"ни кучли мутахассис бошқариб бормоқда. Рақибнинг чап қанот ярим ҳимоячи чизиғи кучли. Бундан ташқари жамоа сардори ҳам кучли.

- "Эйр Форс" охирги уч йилда ОФК кубогида ғолиб чиққан. Бунинг сири нимада?

- ОФК кубогини қитъамизнинг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланади. Бундай муваффақиятга эришиш учун жамоа ўз олдига катта мақсад қўйиши керак. Бир мақсад йўлида бирлашиш лозим. Бутун мавсумни бир хил даражада ўтказиш керак. Агар таркибимизда кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилмаганда уч йил кетма-кет бу мусобақада ғолиб чиқа олмаган бўлардик. Бундан ташқари бизни ўз майдонимизда доим минглаб мухлислар қўллаб туришарди. Эртага ҳам стадин тўлишини кутамиз.

- Эртага стадионда сизларнинг мухлисларингиз бўлмаслиги "Эйр Форс" ўйинига таъсир қилмайдими?

- Тўғри сафарда ўйнаймиз. Яхши ўйин кўрсатиб, қаерда бўлса ҳам бизни қўллаб турган мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз. 2005 йилда "Пахтакор" стадиони деярли тўлганди. Эртага ҳам кўплаб мухлислар келишини кутаяпман. Фақат биз ғалаба қозонсак улар хафа бўлишмасин.

- Бу ўйинга икки клуб икки хил формада етиб келмоқда. "Пахтакор" учун ҳали мавсум бошланмаган, сизлар учун мавсумнинг ўртаси.
- Тўғри айтиб ўтдингиз. Бу нарса ўйинга таъсир қилиши мумкин. "Пахтакор" хориж йиғинларини ўтказди, улар ҳам эртанги баҳсга анча жиддий тайёргарлик олиб борди. Иккала жамоа ҳам эртага ғалаба қозонишни истайди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -29   

Фикрлар

+9   
11 фев 15:00:44
DostoNi Anti Admin
O'O'O' KOTTA GAPIRMEN XOJI ERTAGA OYINDAN KEYIN BUNDAN HAM BATTAR KAYFIYATDA OTIRMEN KECHAGI SARRI O'XSHAB QO'LIZ KO'TARILME QOMASIN A
+6   
11 фев 15:21:20
xolis fikr egasi
bir nimaga ishonvottiki shunaqa gap gapiribdi.Balki stadionda muxlis b’olmasligini bilib shunaqa degandur ))) lekin paxtakoram oxirgi sezonlarda ochl da juda bexafsala o’ynadi shundan xavari bor shekilli.
+4   
11 фев 15:47:28
Jovohir9464
Buzvorlarin bugun pahtokor murabiy jimmm bõb qosin
+1   
11 фев 17:35:45
Football united
Босим Қосим, қорнинг боссин!
+1   
11 фев 17:09:02
Aziz Askarov
Namuncha katta gapirasila paxtakor bu jamoani yutiwi mumkin lekn keyngi bosqichdan ötolmaydi bu fakt.
Baxonayam tayyor arvaladzega bizda xali mavsum boshlanmagan.
Matbuot anjumanidegi gaplaridan boshlandi uje baxonalari u öyinchimiz jaroxatda bu öyinchimiz osiyo kubogidan kech qaytdi.
Nima keragi bor bunaqa trenirni
+1   
11 фев 16:52:20
Али алли бобо бобо
Катта гапирма шу гапинга Наманганга келган пайтин Навбахор мухлислари нол киларди сан Ироеликларни бу ер Узбекистон дейилади Тушиниб ол Ирокли Дикий
+1   
11 фев 15:43:22
Murod 111
ALIBIBO IBN QOSIM QAROQCHI ERTAGA MAĢLUBIYATDAN KEYIN YURAGING QISIB ÒLIB NETIB QOSANG YAQINLARINGA AYT XAFA BULISHMASIN ......murrabiy degani ham ahunaqa sovuq gapiradimi....
+1   
11 фев 15:40:44
Green_city_kesh
Катта гапириб юборибдиларми?Пахтакор шу гапи учун хам оркасини гапиртириб жунатинглар уларни уйига.
+1   
11 фев 15:25:34
J A S U R
- Айнан қайси футболчилар жароҳат олишган?
- Булар ярим ҳимоячилар Али Ҳусни, Каррар Набил ва дарвозабон Амжад Раҳим.

- Осиё Кубогида сизнинг клубдан неча нафар футболчи қатнашди?
- Уч футболчи. Дарвозабон Муҳаммад Кассид, Али Ҳусни ва Саад Нотиқ.

E'tibor bering, Osiyo Kubogida qatnashgan darvozabon hamda jarohat olgan darvozabon boshqa-boshqa. Matbuot anjumanida qatnashgan raqib jamoa yetakchisi esa ertaga 3 ta yetakchi futbolchimiz bizga yordam berolmaydi - dedi! Ulardan qaysi biri asosiy darvozabon bilmadi-u, lekin bir narsa aniq, ularning har ikkala darvozaboni ham kuchli ekan. Biri Osiyo Kubogida qatnashgan yana biri yetakchi! (Agar ana u futbolchi paxta qo'ymagan bo'lsa albatta) :)
+1   
11 фев 15:14:38
JoanGamper
Пахтакорга омад!
+1   
11 фев 15:06:21
Uzbek futboli
Xafa bulish yuqni kuring Bosim Qosim
+1   
11 фев 15:03:21
azamlawer
Босим Қосим эртага босимни остида қолсин.
+1   
11 фев 15:01:18
Islom Fanat ACM.FKN.
Xaa tasavvur qilyapman stadion tulib toshishini....
   
12 фев 12:31:08
benfikaportugal
Квалификацияда битта уйин буладими
   
11 фев 18:39:02
Юсупов Мансурбек
Жа катта кеттику
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик "Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик
Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури...  301
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   188
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг