
Панжара Эвер Банеганинг голини нишонлаётган "Севилья" мухлислари вазнини кўтара олмади.
20-30 киши майдонга қулади, ҳакам ўйинни 8 дақиқа тўхтатиб туришга мажбур бўлди. Икки жамоа шифокорлари ҳамда стадион тиббий ходимлари шикастланганларга ёрдам кўрсатишди.


Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув 3:1 ҳисобида "Севилья"нинг ғалабаси билан якунланди.