UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  7 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  2 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  2 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  13 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  12 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  24 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  6

Европача футбол кечаси (превью) Янгиликлар

Европача футбол кечаси (превью)

Европа чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки куни бўладиган икки беллашуви ҳақида.

Бугундан эътиборан кичик танаффус олган Европа чемпионлар лигаси ўзининг энг "қайноқ" нуқтасидан яна давом эттирилади. Чорак финал доирасидаги дастлабки икки Англияда бўладиган кун. "Ливерпуль" "Порту"ни қабул қилса, "Тоттенхэм" "Манчестер Сити" билан беллашади.


Ливерпуль

Наби Кейта - 5', Роберто Фирмино - 26'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/4-тур

10/04/2019, 00:00

0
:
2
Тугади

Порту

Стадион: Anfield, 52465 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
5'  Наби Кейта
5'  Роберто Фирмино
26'  Роберто Фирмино
26'  Трент Александер-Арнолд
73'  Садио Мане (Дивок Ориги)
82'  Роберто Фирмино (Дэниел Старридж)
17'  Тикиньо Соареш
61'  Фелипе
62'  Тикиньо Соареш (Ясин Брахими)
73'  Оливер Торрес (Бруно Кошта)
77'  Максимильяно Перейра, (Фернандо Сантос)

"Ливерпуль" (тахминий таркиблар): Алиссон; Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк; Милнер, Фабиньо, Хендерсон, Кейта; Салах, Фирмино, Мане

Ўйнамайди: Гомес (нога), Окслейд-Чемберлен (мышечная травма), Робертсон (дисквалификация)

Сўроқ остида: Лаллана (жароҳат), Матип (жароҳат), ван Дейк (жароҳат), Вейналдум (жароҳат)


"Порту" (тахминий таркиблар): Касильяс; Макси Перейра, Фелипе, Милитао, Алекс Теллес; Данилу, Отавио, Корона; Брахими, Марега, Соарес

Ўйнамайди: Эррера (дисквалификация), Пепе (дисквалификация)

Сўроқ остида: Алекс Теллес (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Данилу, Милитао, Отавио


Юрген Клопп ("Ливерпуль" бош мураббийи): "Еврокубокларда биз учун ёмондан кўра яхши воқеалар кўпроқ бўлмоқда. Ўтган вақт оралиғида эса етарлича тажриба тўпланди. "Бавария"га қарши дастлабки ўйинимиздан кейин нурсиз дуранг камлик қилишини таъкидлашганди. Жавоб баҳсида бизда имкониятлар бўлишини тахмин қилгандим. Якунда ўша имкониятдан фойдаландик. "Порту"га қарши баҳсда ҳам шундай ёндошув ва рақибга ҳурмат билан қарашимиз лозим бўлади. Айни пайтда биз жуда зўр ҳолатдамиз. Шу боисдан ҳам жорий мавсумдаги тарихимизда янги саҳифалар очишни истаймиз".


Сержиу Консейсау ("Порту" бош мураббийи): "Ливерпуль" ҳар ҳафта юқори даражада ўйнайди. Мен ҳар бир жамоага ҳурмат билан қарайман. Лекин биз чемпионатда доим ҳам юқори даражадаги баҳсларда иштирок этмаймиз. Таркибдаги йўқотишларимиз, ҳали бу биринчи ўйинлигини инобатга олган ҳолда мазкур ўйинга керакли стратегия тайёрлашимиз лозим бўлади".


Бу тўқнашувда яққол фаворит ва аутсайдерни аниқлаб олиш мушкул вазифа эмас. "Ливерпуль" ўтган йилгига нисбатан кучайганини ҳисобга олсак, "Порту"га янада қийин бўлади. Бироқ бу Европа чемпионлар лигасилиги ва бу ерда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкинлиги "Порту"ни олдиндан ҳисобдан чиқармасликка чақиради.


Тоттенхэм

Сон Хын Мин - 78'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/4-тур

10/04/2019, 00:00

0
:
1
Тугади

Манчестер Сити

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 60044 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
12'  Дэнни Роуз
58'  Гарри Кейн (Лукас Моура)
78'  Сон Хын Мин
78'  Кристиан Эриксен
81'  Харри Уинкс (Виктор Ваньяма)
87'  Деле Алли (Фернандо Льоренте)
13'  Серхио Агуэро
28'  Эмерик Ляпорт
59'  Рияд Марез
71'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
89'  Рияд Марез (Лерой Сане)
89'  Давид Сильва (Кевин Де Брёйне)

"Тоттенхэм" (тахминий таркиблар): Льорис; Триппьер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз; Сиссоко, Алли; Эриксен, Сон, Уинкс; Кейн

Ўйнамайди: Дайер (жароҳат), Ламела (жароҳат)

Сўроқ остида: Орье (задняя мышца бедра), Льоренте (сотрясение мозга)

Дисквалификация хавфида: Алдервейрелд, Ламела, Сон

"Манчестер Сити" (тахминий таркиблар): Эдерсон; Данило, Стоунз, Компани, Ляпорт; де Брейне, Фернандиньо, Сильва; Бернарду Силва, Жезус, Стерлинг

Ўйнамайди: Браво (жароҳат), Зинченко (жароҳат)

Сўроқ остида: Агуэро (жароҳат), Делф (номаълум), Уокер (жароҳат)

Дисквалификация хавфида: Агуэро, Отаменди


Маурицио Почеттино ("Тоттенхэм" бош мураббийи): "Биз Гвардиола билан Испанияда ҳам дуч келганмиз ва кўплаб ўйинларда иштирок этганмиз. Унинг "Барселона"сига қарши ўйнаш доим қийин бўлган. "Сити" билан ўйинда агрессив ўйнашга ҳаракат қиламиз. Мақсад - ғалаба. Бу назорат ёки ўртоқлик мақомидаги баҳс эмас, ЕЧЛ чорак финали. Топ жамоалар ва юқори даражадаги футболчилар айнан шундай ўйинларни севишади. Биз мазкур рақиб қаршилигини енгишимиз лозим. Қўрқишга ҳожат йўқ. Бу 11га 11 ўйин бўлади ва бунда биз ғалаба қозонамиз, деган умиддаман".


Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити" бош мураббийи): "Бизга қарши қайси рақиб ўйнашини тўғри англаган ҳолда мазкур ўйинга жиддий ёндошамиз. Кўп нарса руҳий тарафлама тайёргарликка ҳам боғлиқ. "Тоттенхэм" доим агрессив футбол кўрсатади. Айниқса бизга қарши ўйинларда. Бу эса биз уларданда кескин ва агрессив футбол намойиш этишимиз зарурлигига ишора. Акс ҳолда қийин бўлади".


Испанияда бошланган Почеттино & Гвардиола қарама-қаршилиги Англияда "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" тўқнашуви орқали давом эттирилди. Энди эса улар ЕЧЛда ҳам ўзаро рўбару келишмоқда. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйин доим томошабоп ва қизиқарли ўтган. Бу галги баҳс ҳам истисно бўлмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Айни пайтда "Тоттенхэм" премьер лигада тўртталикка кириш учун курашаётган бўлса, "Сити" чемпионлик йўлида жиддий "пойга"да иштирок этмоқда. Жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, "Сити" ғалабали одимни давом эттирмоқда. "Тоттенхэм" эса нисбатан бўшашган. Лекин жамоа ўтган ҳафта янги стадионидаги илк учрашувда муваффақият қозонгани ва бугун ЕЧЛда янги ўйингоҳда ўйнаши эътибори билан, мухлисларга байрамона кайфият улашишга янада жиддийроқ қарайди. Дастлабки беллашув Лондонда ўтаётганини инобатга олсак, мазкур баҳсда Почеттино жамоасининг имкониятлари ёмон эмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика