UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  17 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" Янгиликлар

Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"

Бу футбол тарихидаги энг ажабтовур финаллардан бири бўлади.

АПЛнинг Чемпионшипга тушиб кетмаган икки энг ёмон клуби соврин учун курашади. Ички чемпионатдаги муаммоларга қарамай, ҳар икки жамоа евроаренада ўзини яхши томондан кўрсата олди.


"Тоттенхэм"


1. "Тоттенхэм" АПЛда даҳшатли мавсум ўтказди, аммо уни соврин билан қутқариб қолиши мумкин

Премьер-Лиганинг охирги туридан аввал лондонликлар 17-ўринни эгаллаб туришини — бошқачасига атаб бўлмайди. Бироқ мавсум давомидаги кадрлар муаммоларини инобатга олган раҳбарият Ангелос Постекоглуга ишни охирига етказиш имконини берди. Шу билан бирга "Тоттенхэм" ЕЛда муваффақиятли иштирок этди ва соврин ютиш қаторида, ЕЧЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритиши мумкин.


2. Ангелос Постекоглу финал олдидан етакчиларига дам берди

"Тоттенхэм" бош мураббийи АПЛдаги "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кўра, Европа Лигаси финалини афзал билди. Мусобақа жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиган у учрашувга онгли равишда деярли захира таркиби туширилгани тўғри қарор, назаримизда. Финалда ҳам илк дақиқалардан майдонда кўришимиз мумкин бўлган йигитлардан фақатгина Сарр ҳамда Сон майдонга тушди. Бу ерда, кореяликнинг охирги вақтлар жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юборгани ва ўйин амалиёти аксинча фойдали бўлиши ҳисобга олинган.


3. МЮ — охирги вақтлар "Тоттенхэм" учун қулай рақиб

Лондонликлар "Манчестер Юнайтед"га қарши ижобий статистикани ҳисобга олиб, финални ўзгача иштиёқ билан кутишлари мумкин. Барча мусобақалардаги охирги ўзаро 6 ўйинда "Тоттенхэм" 4 марта зафар қучиб, 2 марта дуранг ўйнади. Шу оралиқдаги 5 ўйинда жамоа камида 2 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Жорий мавсум ушбу клублар уч марта тўқнаш келиб улгуришди — уларнинг барчасида омад "Тоттенхэм"га кулиб боқди.



"Манчестер Юнайтед"


1. Финал арафасида МЮ АПЛ доирасидаги навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди

"Юнайтед" омадсизликлар чемпионатнинг охирги учрашувида ҳам давом этди — "қизил иблислар" сафарда "Челси"га имкониятни бой беришди, жорий мавсумдаги 18-си. МЮ клуб тарихидаги қатор антирекордларни янгилашга "муваффақ бўлди" ва илк бор АПЛда мавсумни қаторасига 2 та ғалаба қозона олмай, якунлайдиган бўлди. Бироқ Европа Лигаси доирасидаги беллашувларда "Юнайтед" ишончли ўйин кўрсатди ва бирор марта мағлубиятга учрамай, ҳақли равишда финалга етиб келди.


2. "Юнайтед" финал олдидан бир неча ҳимоячисидан айрилди

Рубен Аморим "Челси"га қарши ўйинда оптималга яқин таркиб билан учрашувни бошлаб, кўпчиликни ажаблантирди. Финалда биз кутишимиз мумкин бўлганлардан фақатгина Угарте ва Гарначо илк дақиқалардан баҳсга киришмади — мураббий бу вазиятни, айнан финал ўйини учун идеал таркиб танлаш мақсадида қилинган ишлиги билан изоҳлади. Аморимнинг сўзларига кўра, у "Тоттенхэм"га қарши ўйин учун асосий таркибни аниқлаб олган, лекин бу ҳақида ошкор қилишга шошилмади. Финалда жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлганлар ичида, айниқса, ҳимоячилар кўплиги эътиборни тортади — Мартинес, Де Лигт, Йоро. Қанот ҳимояси вакили Далотнинг ҳам ўйинга тайёр бўлиши сўроқ остида қолмоқда.


3. МЮ — Европа Лигасининг мавсумдаги энг самарадор иштирокчиси

"Юнайтед" Европа Лигаси жорий мавсумида ишончли ҳужум чизиғи билан мақтана олади — клуб 35 гол урди ва бу борада катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Европа Лигаси тўпурарлари пойгасида Бруну Фернандеш 7 гол ва Расмус Хойлуннни кўришимиз мумкин — 6 та тўп. Диққат қилинг, МЮ турнирдаги 14 ўйинда бирор марта майдонни голсиз тарк этмаган, охирги 5 учрашувда эса манкунианлар (асосий вақтда) 15 та гол уришди.


Шунингдек, на лондонликлар, на манчестерликлар ўз дарвозаси олдида ишончли ўйин кўрсата олишди ва камдан-кам ҳолларда гол ўтказиб юборишмади. Бундай вазиятда қайсидир бир клубни яққол фаворит деб бўлмайди. Умумий олганда эса "Тоттенхэм"нинг имкониятлари бироз юқорироқдек — лондонликлар етакчилари финал олдидан ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлиш ва қулай рақибга қарши ўйнашларини ҳис қилиб туришади. Бундай беллашувда эса руҳий ишонч кўп нарсани ҳал қилиб кетиши мумкин.


TerminaTor

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика