UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  61 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   2 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  24 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3

Европа чемпионлар лигаси. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" гуруҳдан чиқиши учун қандай натижа қайд этиши керак? Янгиликлар

Европа чемпионлар лигаси. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" гуруҳдан чиқиши учун қандай натижа қайд этиши керак?

Бугун ва эртага тунда Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида сўнгги, 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

1/8 финалга чиққан жамоалар: "Атлетико", "Аякс", "Бавария", "Барселона"*, "Боруссия", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Порту"*, "Реал"*, "Рома", "Шальке", "Ювентус"

* - гуруҳда биринчи ўрин.

1/8 финалга чиқиши мумкин: "Интернационале", "Ливерпуль", "Лион", "Наполи", "Пари Сен-Жермен", "Тоттенхэм", "Шахтер"

Европа лигаси 1/16 финалига ўтади: "Бенфика", "Брюгге", "Валенсия"

Европа лигасига ўтиши мумкин: "Виктория", "Галатасарой", "Локомотив", "Хоффенхайм", "Црвена Звезда", ЦСКА

Гуруҳда охирги ўринни олиши аниқ: АЕК, "Монако", ПСВ, "Янг Бойз"




"А" гуруҳи: "Брюгге" (5 очко) - "Атлетико" (12), "Монако" (1) - "Боруссия" (10)

"Атлетико" 1/8 финалга чиққан ва ўзи ғалаба қозонса ёки "Боруссия" "Монако"ни юта олмаса биринчи ўринни эгаллайди.

"Боруссия" 1/8 финалга чиққан ва ўзи ғалаба қозонса ёки "Атлетико" ғалаба қозона олмаса биринчи ўринни эгаллайди.

"Брюгге" Европа лигаси 1/16 финалида ўйнаши аниқ.

"Монако" ҳар қандай ҳолатда ҳам охирги ўринни эгаллайди.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Атлетико Мадрид

5

4

0

1

9-6

12

2

Боруссия Дортмунд

5

3

1

1

8-2

10

3

Брюгге

5

1

2

2

6-5

5

4

Монако

5

0

1

4

2-12

1


 

"B" гуруҳи: "Барселона" (13) - "Тоттенхэм" (7), "Интер" (7) - ПСВ (1)

"Барселона" гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб бўлди.

"Тоттенхэм" "Интер"дан ўзаро ўйинларда сафарда урган гол эвазига устун. Агар "Барселона"ни мағлуб этса гуруҳдан чиқади. Инглизлар сўнгги турда "Интер"дан кўпроқ очко олса гуруҳдан чиқишади.

"Интер" охирги турда "Тоттенхэм"дан кўра кўпроқ очко тўпласагина гуруҳдан чиқади.

ПСВ ҳар қандай ҳолатда ҳам охирги ўринни эгаллайди.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

 Барселона

5

4

1

0

13-4

13

2

 Тоттенхэм

5

2

1

2

8-9

7

3

 Интер М

5

2

1

2

5-6

7

4

 ПСВ Эйндховен

5

0

1

4

5-12

1


 

"C" гуруҳи: "Ливерпуль" (6) - "Наполи" (9), "Црвена Звезда" (4) - "Пари Сен-Жермен" (8)

"Наполи" гуруҳдан чиқиши учун дуранг ва хатто мағлубият ҳам етарли бўлади. Фақат бунинг учун ПСЖ ҳам ютқазиши керак.

ПСЖ ғалаба қозонса плей-оффга чиқади. Агар "Ливерпуль" "Наполи"ни мағлуб эта олмаса французларни дуранг ва мағлубият ҳам қониқтиради.

"Ливерпуль" фақат ғалаба қозонсагина гуруҳдан чиқади. Агар ПСЖ ўз ўйинида ғалаба қозонса, "Ливерпуль"га 1:0 ёки икки тўп фарқи билан ғалаба зарур. Агар "Ливерпуль", ПСЖ ва "Наполи" 9 очкодан тўплашса, биринчи ўрин инглиз клубига тегади, иккинчи ўрин эгаси "Энфилд"даги ўйин натижасига боғлиқ бўлади.

"Црвена Звезда" агар ўзи ғалаба қозонса ва "Ливерпуль" - ютқазса учинчи ўринни эгаллайди.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

 Наполи

5

2

3

0

7-4

9

2

 ПСЖ

5

2

2

1

13-8

8

3

 Ливерпуль

5

2

0

3

8-7

6

4

 Црвена Звезда

5

1

1

3

4-13

4


 
"D" гуруҳи: "Шальке" (8) - "Локомотив" (3), "Галатасарой" (4) - "Порту" (13)

"Порту" гуруҳда биринчи ўринни олиши аниқ.

"Шальке" ҳар қандай ҳолатда ҳам иккинчи ўринни олади.

"Галатасарой" ғалаба қозонса ёки "Локомотив" "Шальке"ни юта олмаса учинчи ўринни олади.

"Локомотив" агар "Шальке"ни мағлуб этса, "Галатасарой" "Порту"ни юта олмаса учинчи ўринни эгаллайди.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

 Порту

5

4

1

0

12-4

13

2

 Шальке-04

5

2

2

1

5-4

8

3

 Галатасарой

5

1

1

3

3-5

4

4

 Локомотив М

5

1

0

4

4-11

3




"E" гуруҳи: "Аякс" (11) - "Бавария" (13), "Бенфика" (4) - АЕК (0)

"Бавария" 1/8 финалга чиқиб бўлган. Сўнгги турда камида дуранг ўйнаса ҳам биринчи ўринни эгаллайди.

"Аякс" плей-оффга чиқиб бўлган. Ғалаба Голландия клубига биринчи ўринни олиб беради.

"Бенфика" ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўринни эгаллайди.

AEK ҳар қандай ҳолатда ҳам тўртинчи ўринни эгаллайди.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

 Бавария

5

4

1

0

12-2

13

2

 Аякс

5

3

2

0

8-2

11

3

 Бенфика

5

1

1

3

5-11

4

4

 АЕК Афина

5

0

0

5

2-12

0


 
"F" гуруҳи: "Манчестер Сити" (10) - "Хоффенхайм" (3), "Шахтер" (5) - "Лион" (7)

"Манчестер Сити" 1/8 финалга чиқиб бўлган. Гуруҳда биринчи бўлиш учун дуранг ҳам етарли. Агар "Лион" "Шахтер"ни юта олмаса Англия клубига мағлубият ҳам қониқарли натижа бўлади.

"Лион" гуруҳдан чиқиши учун дуранг ҳам етарли. Французлар ғалаба қозонишса ва "Сити" ютсазса "Лион" биринчи ўринни олади.

"Шахтер" ғалаба қозонса гуруҳдан чиқади. Украина клуби дуранг ўйнаса ёки "Хоффенхайм" очко йўқотса учинчи ўринни олади.

"Хоффенхайм" Европа лигасига чиқиши учун ғалаба қозониши ва "Шахтер" ютқазишини кутиши керак.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

 Манчестер Сити

5

3

1

1

14-5

10

2

 Лион

5

1

4

0

11-10

7

3

 Шахтер Донецк

5

1

2

2

7-15

5

4

 Хоффенхайм

5

0

3

2

10-12

3


 
"G" гуруҳи: "Реал" (12) - ЦСКА (4), "Виктория" (4) - "Рома" (9)

"Реал" гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб бўлган.

"Рома" ҳар қандай ҳолатда ҳам иккинчи ўринни эгаллайди.

"Виктория" учинчи ўринда ва ЦСКАни ўзаро ўйинлардаги натижага кўра ортда қолдирмоқда. Сўнгги турда Москва клубидан кўпроқ очко тўпласа шу ўринни сақлаб қолади.

ЦСКА Европа лигасига чиқши учун охирги турда "Виктория"дан кўпроқ очко олиши керак.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

 Реал Мадрид

5

4

0

1

12-2

12

2

 Рома

5

3

0

2

10-6

9

3

 Виктория Пльзень

5

1

1

3

5-15

4

4

 ЦСКА

5

1

1

3

5-9

4


 
"H" гуруҳи: "Валенсия" (5) - "Манчестер Юнайтед" (10), "Янг Бойз" (1) - "Ювентус" (12)

"Ювентус" 1/8 финалга чиқиб бўлган. Ўзи ғалаба қозонса ёки МЮ "Валенсия"ни юта олмаса гуруҳда биринчи бўлади.

МЮ 1/8 финалга чиқиб бўлган. Ўзи ғалаба қозонса ёки "Ювентус" "Янг Бойз"ни юта олмаса гуруҳда биринчи бўлади.

"Валенсия" ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўринни эгаллайди.

"Янг Бойз" ҳар қандай ҳолатда ҳам тўртинчи ўринни эгаллайди.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

 Ювентус

5

4

0

1

8-2

12

2

 Манчестер Юнайтед

5

3

1

1

6-2

10

3

 Валенсия

5

1

2

2

4-5

5

4

 Янг Бойз

5

0

1

4

2-11

1


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика