Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1968
21 май 2016 16:09
Янгиликлар
Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1968
Учинчи Европа чемпионати 1968 йилнинг 5-10 июнь кунлари Италияда бўлиб ўтган.
Айнан ушбу турнирдан бошлаб “Европа Кубоги” номи “Европа Чемпионати”га ўзгартирилган. Шунингдек, ўша турнирдан бошлаб Олимпия системаси бекор қилинган.
Янги қоидаларга кўра терма жамоалар 8 та гуруҳга бўлинганлар ва икки давралик ўйинларда иштирок этганлар. Чорак финалдан бошлаб эса уй-сафар тизимида ўйинлар ўтказила бошлаган. Ўша турнирда жамоалар илк маротаба саватчаларга ажратиб ўтилган. Иштирокчилар сони эса 31 тани ташкил қилган.
Турнир ғолиблигини эса финалда Югославияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган мезбонлар – Италия терма жамоаси қўлга киритган.
Учинчи ўрин учун ўйинда Англия Собиқ Иттифоқ терма жамоасини 2:0 ҳисоби билан ютган ва бронза медалларини қўлга киритган.
Чемпион:
Италия
Иккинчи ўрин: Югославия
Учинчи ўрин: Англия
Турнирнинг энг яхши футболчиларидан бири - италиялик Жачинто Факкетти
Шуни қўшимча қилиб ўтиш лозимки, ўшанда Италия ҳамда Собиқ Иттифоқ терма жамоалари ўртасидаги ярим финал баҳсида дуранг натижа қайд этилган. Ғолиб эса қуръа орқали аниқланган. Қуръада эса мезбонларнинг омади келган ва финал йўлланмасини қўлга киритиб, кейинчалик турнир чемпионига айланишган.
Аввалги чемпионатлар:
Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960
Фикрлар