Европа чемпионатлари. Қайси терма жамоа кейинчалик чемпионлик унвонини ҳимоя қила олган?
21 май 2016 20:00
Янгиликлар
Европа чемпионатлари. Қайси терма жамоа кейинчалик чемпионлик унвонини ҳимоя қила олган?
Европа чемпионатларига оид фактлар билан таништиришда давом этамиз.
Биласизми? Европа чемпионатлари тарихида фақатгина Испания терма жамоаси келаси турнирда чемпионлик унвонини ҳимоя қила олган. "Қизил фурия" футболчилари 2008 йилги қитъа чемпионатида чемпионликни қўлга киритган бўлсалар, орадан 4 йил ўтиб Польша ва Украина майдонларида бўлиб ўтган Европа чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритганлар ва чемпионлик унвонини сақлаб қола олганлар.
Эслатиб ўтамиз, испанияликлар Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ҳам иштирок этадилар ва чемпионликни қўлга киритсалар кетма-кет уч марта чемпион бўлга илк терма жамоага айланадилар.
Фикрлар