Европа чемпионати иштирокчилари 32 тага етиши мумкин
09 мар 2022 19:25
Янгиликлар
Европа чемпионати иштирокчилари 32 тага етиши мумкин
УЕФА футбол бўйича Европа чемпионати иштирокчилари сонини 32 та жамоага етказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
2028 йилдан бошлаб турнир қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши тахмин қилинмоқда. Катта эҳтимол билан Буюк Британия ва Ирландия кенгайтирилган мусобақага биринчи бўлиб мезбонлик қилади.
Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) Еврода иштирокчилар сонининг кенгайишига қарши чиқди. Ташкилотнинг фикрича, бундай ўзгаришлар турнир сифатига катта таъсир кўрсатади.
Европа чемпионатининг аввалги “кенгайиши” 2016 йилда бўлиб ўтганди.
Фикрлар