"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда
16 окт 14:05
Янгиликлар


"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда
УЕФА президенти Александер Чеферин 2032 йилги Европа чемпионати мезбони Италиядаги футбол инфратузилмаси ҳолатидан ўта норозилигини билдирди.
Бироқ Апеннин ярим оролида иш аллақачон бошланган.
Рим расмийларига кўра, "Рома" учун янги стадион бўйича режалар УEФА томонидан белгиланган муддатга бажарилиши учун йил охиригача тақдим этилади. "Бўрилар" учун алоҳида майдон ғояси бир мунча вақтдан бери муҳокама қилиб келинади, аммо эндигина муваффақиятга эришилди.
Бу муваффақият айнан Италиянинг Европа чемпионатига мезбонлик қилиши билан боғлиқ, чунки "Рома"нинг янги стадиони мусобақалар ўтказиладиган жойлардан бири бўлиши режалаштирилган. Ҳозирча, на тахминий дизайн, на сармоя миқдори, на ҳатто "жаллороси"нинг "Олимпико" стадионини тарк этиб, аренани "Лацио"га қолдириб кетишининг тахминий санаси ҳам маълум эмас.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар