


"Кўпчилик қатори мен ҳам Францияни фаворит ҳисоблаган эдим, лекин терма жамоа ҳайрон қолдирди. Айниқса, Поль Погба учун афсусдаман. Франция 1/8 финалда ютқазиб, турнирдан чиқиб кетгунига қадар у энг яхши эди. Унинг Бензема ва Мбаппега ошириб берган паслари қойилмақом чиқди.
Полнинг ярим ҳимоядаги шериги Канте эканлиги унинг бахти. Погбанинг ёрқин ўйин кўрсатаётганига сабаб позициянинг тўғри танланганидир. У нисбатан орқароқда ўйнади, бу орқали ўйлаб олиши ва ажойиб узатмаларни намойиш қила олиши мумкин бўлди", – деди Руни.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси нимчорак финалда Швейцарияга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.



