Эвра - уч жамоа билан Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган биринчи футболчи
07 июн 2015 11:10
Янгиликлар
Эвра - уч жамоа билан Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган биринчи футболчи
"Ювентус" ҳимоячиси Патрис Эвра "Бареслона" билан Чемпионлар лигаси финал ўйинидан сўнг, ушбу турнир финалида 3 хил жамоа билан ўйнаган биринчи футболчига айланди.
Эвра 2003/04 мавсумда "Монако" билан, 2008/09 ва 2010/11да "Манчестер Юнайтед" билан финалда ўйнаган. У финалларда энг кўп мағлуб бўлган футболчилар орасида етакчига ҳам айланиб олди.
Чемпионлар лигаси финалида энг кўп мағлуб бўлган футболчилар:
5 — Патрис Эвра («Монако», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус»).
3 — Эдвин ван дер Сар («Аякс», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед»), Эдгар Давидс («Аякс», «Ювентус»), Паоло Мальдини («Милан»), Паоло Монтеро («Ювентус»), Алессандро Дель Пьеро («Ювентус»), Дидье Дешам («Ювентус», «Валенсия»).
Фикрлар