“Эвертон”ни бошқариши мумкин бўлган икки мутахассис номи маълум

Eldor Akmurzayev
17 янв 2022, 07:55
“Эвертон” Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқарганди.

Журналист Никола Скиранинг хабар беришича, мерсисайдликлар янги бош мураббий лавозимига икки мутахассиснинг номзодини кўриб чиқмоқда. Улардан бири Бельгия ТЖ устози Роберто Мартинесдир. Мартинес 2013-2016 йилларда “Эвертон”ни бошқарган.

Шунингдек, шорт-листдан “Милан” ва “Наполи” собиқ устози Женнаро Гаттузо ҳам ўрин олди. У 2021 йил ёзидан бери ишсиз ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira