

"Football Insider" хабарига кўра, "Эвертон" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Даниэлнинг "бўрилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt экспертлари унинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Поденсе жорий мавсум барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Ҳужумчи 2020 йилдан бери Англия жамоаси рангларини ҳимоя қилиб келмоқда.


