

25 ёшли хавбек учун "Эвертон" клуби даъвогарлик қилмоқда.
"АПЛ клуби жиддий тарзда россиялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Ҳали барчаси дастлабки босқичда", - дейилади манба хабарида.
"Монако" 2018 йилнинг ёзида Головин учун ЦСКАга тахминан 30 млн евро тўлаган ва 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузганди.
Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


