UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  16 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  21 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0

Это'О: "Камерун ва Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида ўйнашини истайман" Янгиликлар

Это'О: "Камерун ва Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида ўйнашини истайман"

Камерун терма жамоасининг собиқ футболчиси, 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг Қатардаги элчиси Самюэль Это'О Жаҳон чемпионатидан кутганлари ҳақида гапириб берди.

"Бу барча замонларнинг энг яхши жаҳон чемпионати бўлишига шубҳам йўқ. Менда битта ўзгача истак бор — Камерун ва Қатар баҳсини финалда кўриш. Барчани Қатарга таклиф қилишдан мамнунман. Бу ерда жуда кўп нарсаларни гувоҳи бўлиш мумкин ва умид қиламанки, мухлислар гуруҳ босқичида ҳар куни икки учрашувга ташриф буюриш имкониятини бой бермайди.

Бу шунчалик ноёб воқеа бўладики, бу ҳақда кейинчалик невараларингизга айтиб беришингиз мумкин. Албатта, агар бу таассуротларни ўзингиз билан олиб кетмасангиз. Доҳада жуда кўп чиройли жойлар мавжуд. Мухлислар мароқли вақт ўтказиб, футболдан завқ олишлари мумкин. Декабрь ойида Қатарда об-ҳаво жуда яхши, тахминан 20 даража бўлади, шунинг учун бу нафақат футболчилар, балки Қатарга келган барча учун идеал шароит бўлади", — деди Это'О.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика