UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди Янгиликлар

Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди

Ҳаммаси шунчаки миш-миш.

Вақт бешафқат! У ҳеч кимни аяб ўтирмайди.

Сўнгги 1 ойда дунё футболи Роналду атрофида "айланди". Аввал "Манчестер Юнайтед" билан боғлиқ шов-шувли интервью, кейин эса Португалия термаси билан боғлиқ гап-сўзлар, умуман, мадейралик суперюлдуз трендда. 

Мундиалдаги бир жиҳат эътиборимни тортди. Мбаппе тўпурар, Месси ажойиб ўйин кўрсатяпти, Гакпо каби кашфиётлар туғилмоқда, Германия ва Испания мусобақани тарк этди, аммо ОАВнинг асосий мавзуси барибир португалиялик "эгоист" бўлиб турибди. Ҳамма, ҳаттоки, Роналдунинг ўзи ҳам ҳикоя якунланаётгани, ЖЧ унинг учун сўнгги катта турнир эканлигини ич-ичидан ҳис қилмоқда. 



Роналду хусусидаги сўнгги хабарларни ўқиган бўлсангиз керак. Футболчи Швейцарияга қарши ўйинда захирада қолдирилгач, мураббий билан тортишгани, кейин жамоа базасини тарк этмоқчи бўлгани хусусида хабарлар чиқди. Бу ҳақда нуфузли нашрларнинг маълум қилгани, воқелик ҳақиқатга яқин эканлигига ишора қилади. Иккинчи томондан, Португалия футбол федерацияси берган баёнот, вазият биз ўйлаганчалик жиддий эмаслигини кўрсатади. 

Келинг, вазиятга мантиқий ёндашсак. Аслида воқелик қандай? Роналдунинг хаёлидан нималар ўтаётгани ўзига ва ёлғиз Яратганга аён, қолгани шунчаки миш-миш.



"Манчестер Юнайтед" ва Португалия термасидаги вазият бири-биридан буткул фарқ қилади. Рони "Манчестер Юнайтед"ни қайта қуриш учун олиб келинган. Тен Ҳаг режаларига кирмади, клуб эса мураббийни танлади. Терма жамоадаги вазият бошқачароқ, Криштиану жамоа тарихидаги энг яхши футболчи (таққослаш учун, бизда Миржалол Қосимовдек) унга бўлган ҳурмат ва муносабат ҳам шунга яраша. Халқимизда "етни тирноқдан ажратиб бўлмайди" деган нақл бор, ушбу 4 сўз Роналду ва Португалия орасидаги вазиятга жудаям мос тушади. Мухлислар, Сантуш ва футболчилар миллат афсонасини рад қила олишмайди. 


Шунингдек, Криштиану ҳам "Манчестер"дан фарқли, ҳаммасига қўл силтаб кетолмайди. Бернарду Силванинг "Биз Роналду учун кубокни ютишга ҳаракат қиламиз" дегани, сўзимизниг исботи. Роналдунинг ўзи эса "Португалия билан чемпион бўлсам, фаолиятимни якунлайман" деганди. Келинг, хотиржам тарзда ҳикоя якунини томоша қиламиз...

Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика