UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  0 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  2 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  0 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  174 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

Таҳлил. Етакчи "машинистлари"дан айрилган "Локомотив"ни бу йил нима кутмоқда? Янгиликлар

Таҳлил. Етакчи "машинистлари"дан айрилган "Локомотив"ни бу йил нима кутмоқда?

Теглар :  Локомотив
Тошкентнинг "Локомотив" клуби 2012-2019 йиллар давомида 3 марта Ўзбекистон чемпиони, 4 марта вице-чемпиони ва 1 бор бронза медалига эга чиқди.

"Темирйўлчилар" 2016 йилги мавсум Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришганди. 

"Локомотив" ушбу мавсумда умуман бошқача кўринишга эга бўлади. Жамоамиз матбуот кўз ўнгида янги мавсумга тайёрланди. Жамомиз яна янгича кўриниш олмоқда. Гарчи кўплаб футболчилар жамоани тарк этиб, янгилар олинган бўлса-да, мавсумдаги вазифаларимиз ўзгармайди. Янги футболчиларнинг сифатлари анчагина юқори ва улар жамоани кучайтира олишади. Биз йиғинлар давомида ёшлик ва тажрибани уйғунлаштиришга интилдик. Жамоани ким бошқарса ҳам, кимлар ўйнаса ҳам, бизнинг мақсадларимиз ўзгармайди. Совринлар ютиш - "Локомотив"нинг асосий вазифаси".

Бу жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг йил бошидаги таништирув маросимида айтган гаплари. 



Бироқ 2020 йил жамоа учун оғир бошланди. Жамоани бир қатор етакчилар тарк этишди. Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров, Йован Жокич, Остон Ўрунов, Арсланмират Аманов... Январь ойи охирида ОЧЛ саралаш босқичида ўз майдонида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига имконият бой берилди ва гуруҳ босқичи эшиклари ёпилди.

Ўша баҳсда майдонга тушган Сардор Мирзаев бироз вақт ўтгач Таиланд клубига ўтиб кетди. Яқиндагина жамоанинг яна бир етакчиси Олег Зотеев Жанубий Корея клубига ўтаётгани ҳақида хабарлар чиқди.

Узунқулоқ гапларга ишонадиган бўлсак бу йил "Локомотив"да молиявий ҳолат ҳам, маошлар ҳам олдинги йиллардагидек эмас. Камига жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади. Шу боисдан ҳам етакчи футболчилар хориж клубларига йўл олишни маъқул кўришди.



Дастлабки учта турда 6 очко тўплаган "Локомотив" Суперлига рестартида ўз майдонида "Металлург"дан қашқатқич зарба қабул қилиб олди - 0:3. Сўнгги икки мавсум давомида Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонида ҳеч қайси клубга имкониятни бой бермаган "темирйўлчилар" мана шундай тарзда тор-мор этилишди.

"Локомотив" буткул ёшариб кетди деган фикрдан йироқмиз. Таркибда Игнатий Нестеров, Марат Бикмаев, Кахи Махарадзе, Вадим Афонин ва Темурхўжа Абдухолиқов каби тажрибали ва маҳоратли футболчилар бор. Аммо Фёдоров қўл остида 12-13 нафар асосий футболчи бордек туюлмоқда. Қолганлар ёш футболчилар ҳисобланади. "Металлург" билан ўйинда захирадан майдонга тушган футболчиларга эътибор қилинг: Камрон Сайдазимов (1999), Дилшод Комилов (1999) ва Жавоҳир Алижонов (2000). Асосий таркибда 2000 йилда туғилган Иброҳим Ғанихонов ҳам ўйнаганди. Албатта ёш футболчиларнинг майдонга тушаётгани қувонарли ҳол, эртага шу футболчилар терма жамоаларимизга фойда келтириши мумкин. Аммо юқорида айтганимиздек "темирйўлчилар"да кадрлар муаммоси мавжуд. Биргина мисол, Зотеев клубни тарк этгач, чап қанот ҳимоясида аслида ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев тўп тепмоқда.

Ўз вақтида "Пахтакор"да молиявий қийинчиликлар бўлганида таркиб ёш футболчилардан иборат бўларди, сўнгги йилларда "Насаф" ва "Машъал"да ҳам шундай ҳолат кузатилди. Ёш футболчилар билан бирданига катта натижаларни қўлга киритиш осон эмас. Шу боисдан ҳам 2020 йилда "Локомотив" совринли ўринлар учун кураша олмайди деган хулосага келамиз.


Аммо "темирйўлчилар"нинг бу йилги ҳолати "бир қадам ортга, икки қадам олдинга" деган мақолга мос тушади деб умид қиламиз. Зеро, Ўзбекистон чемпионатида совринли ўринлар учун курашадиган, кучли клублар қанча кўп бўлса шунча яхши.



Ўтган йил "Локомотив"да ўйнаб, бу йил жамоани тарк этган футболчилар рўйхати:

Ислом Тўхтахўжаев - "Шенянг Урбан" (Хитой)
Жамшид Искандеров - "Сеонгнам Илва Чунма" (Ж.Корея)
Анзур Исмоилов - "Пахтакор"
Олег Зотеев - "Чоннам Драгонс" (Ж.Корея) (трансфер ҳали расман эълон қилинмади)
Сардор Мирзаев - "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд)
Йован Жокич - АГМК
Арсланмират Аманов - АГМК
Игорь Йелич - "Дананг" (Вьетнам)
Остон Ўрунов - "Уфа" (Россия)
Медина Смит - "Спартак Юрмала" (Латвия)
Шерзод Каримов - "Сурхон"
Азизбек Омонов - "Бухоро"
Жавоҳир Эсонқулов - "Насаф"
Маъмур Икромов - "Хўжанд" (Тожикистон)

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика