UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  0 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  4 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Эшитдик-да! Вагиз Галиулин ва яна икки футболчи "Андижон"да Янгиликлар

Эшитдик-да! Вагиз Галиулин ва яна икки футболчи "Андижон"да

Элитага қайтган "Андижон" таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Бизга маълум бўлишича, жамоа яна бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Булар – Вагиз Галиулин, Сардор Азимов ҳамда Бобур Акбаров.

Тажрибали ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин шу пайтга қадар Россия Биринчи лигаси вакили "Нефтехимик" сафида ўйнаб келаётганди. Таниқли футболчи эндиликда "бургутлар" шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, ярим ҳимоячи Сардор Азимов ва ҳимоячи Бобур Акбаров ҳам янги мавсумни андижонликлар сафида ўтказиши айтилмоқда.

Сардор Азимов ўтган мавсум "Қўқон-1912" таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилганди. 33 ёшли ҳимоячи Бобур Акбаров эса ўтган мавсум "Сурхон" либосида 25 та ўйинда майдонга тушиб, "1+1" натижа кўрсатган ва 6 марта сариқ карточка олган эди.

Аввалроқ "Андижон" Фарҳод Бекмуротовни сафига қўшиб олганини маълум қилгандик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика