Эшитдик-да! "Сурхон"дан яна бир юриш. Жамоа осиёлик дарвозабон олиб келмоқда

Tolibjon Qosimov
13 дек 2022, 22:31
Эшитдик-да! "Сурхон"дан яна бир юриш. Жамоа осиёлик дарвозабон олиб келмоқда

Суперлига клублари аллақачон янги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган. Бироз аввал "Эшитдик-да" рукни орқали Термизнинг "Сурхон" клуби тажрибали марказий ҳимоячи Анзур Исмоилов билан келишиб олгани ҳақида маълум қилган эдик.

Эшитдик-да! "Сурхон" Анзур Исмоилов билан келишувга эришди

Термизликлар энди дарвоза чизиғига осиёлик ўйинчини олиб келишмоқда. "Сурхон" Сурия терма жамоасининг узоқ йиллик кипери Иброҳим Алма билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча томонлар оғзаки келишувга эришишган.

31 ёшли дарвозабон Сурия терма жамоасида 71та ўйин ўтказган. Пайтида Эроннинг "Сепахон", Саудиянинг "Аш-Шабаб" клубларида тўп тепган. Унинг охирги жамоаси Суриянинг "Жаблеҳ"и ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia