

Эшитишимизга қараганда бу йилги Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Унда мамлакат чемпиони "Пахтакор" ва Ўзбекистон кубоги соҳиби "Насаф" клублари тўқнаш келишади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтган Суперкубок ўйини ҳам "Бунёдкор"да бўлиб ўтганди. Ўшанда "темирйўлчилар" 4:0 ҳисобида зафар қучишганди.



