

"Олимпик" ва Ўзбекистон U-23 терма жамоасида "қора иш"ларни бажаришга ихтисослашган ўйинчига хориждан қизиқиш бўляпти. Хусусан, "Ростов" вакиллари Бўриевнинг потенциалини ўрганишмоқда. Бундан ташқари, 20 ёшли хавбек Япония ва Германиянинг 2-дивизионидан аниқ таклиф олган...

Бироқ, Абдурауфнинг ўзи Тошкентни тарк этмоқчи эмас. У яна бир йил Тимур Кападзе қўл остида ўйнаб, тажриба тўпламоқчи. Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, Бўриев таянч зонасидаги ишончли ҳаракатлари туфайли 2022 йилги мавсум якунида Суперлига рамзий жамоасига киритилган эди.



