

"Нефтчи" ФИФА талабини бажариб, Манучеҳр Сафаров ҳамда Бачани Арабули муаммосини тўлиқ ҳал қилди.
Шунингдек, мураббий Владимир Ежуров ва футболчи Зоир Жўрабоевдан қолиб келаётган қарздорлик ҳам тўлиқ бартараф этилган. Эндиликда мазкур икки шахс ФИФА билан алоқага чиқиб, "Нефтчи"га нисбатан ортиқ даъво мавжуд эмаслигини тасдиқлаши керак.
Айни вақтда ЎФА маҳаллий футболчи ва мутахассислар билан ҳисоб-китоб қилингани масаласини текширмоқда.



