Эшитдик-да! Музаффар Музаффаров “Сўғдиёна”ни тарк этмоқда

Narzulla Saydullayev
28 июн 2016
Сўнгги йилларни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказиб келаётган иқтидорли футболчи афтидан клубини ўзгартирадиган кўринади.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, Музаффар Музаффаров биринчи давра ўйинлари ниҳоясига етгач жиззахликлар билан дўстона равишда хайрлашмоқчи. Шу боис унинг “Сўғдиёна” таркибида охирги марта “Қизилқум”га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Музаффаровга айни дамда олий лиганинг бир нечта клубларидан жиддий қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда. Кўрамиз, 21 ёшли футболчи қайси жамоага ўтар экан.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia