Эшитдик-да! Катанец Искандеровни нима учун бўлажак йиғинга чақирмагани маълум

Narzulla Saydullayev
19 сен 2022, 15:43
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида Жанубий Кореяда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак йиғинига футболга алоқаси бўлмаган сабаб билан чақирилмаган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Искандеровнинг Жанубий Корея мамлакатига киришда муаммо бор. Айнан қандай муаммо экани маълум эмас. Катанецнинг кенгайтирилган рўйхатида Жамшид бўлган ва уни Кореяга олиб кетмоқчи бўлган экан.

Маълумот учун, 2020-2022 йилларда Жамшид Искандеров Жанубий Кореяда фаолият олиб борган.

Футболчи билан боғланганимизда "Бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Ҳаммаси шундай қолгани маъқул", - дея жавоб берди.

ЎФА расмийларидан ҳам бу борада аниқ жавоб ололмадик.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›