UZ

Сўнгги янгиликлар

03:11АПЛ. Роналдунинг дубли ва де Хеанинг супер сейвлари "Манчестер Юнайтед"га "Арсенал" устидан иродали ғалаба келтирди  120 02:47А Серия. "Лацио" 90+9-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди!  1 02:30АПЛ. "Тоттенхэм" ишончли ҳисобда ғалабага эришди  1 01:30Olamsport: Маҳмуд Ислам Махачев билан бир оқшомда жанг ўтказади, Хабиб кераксиз гапларни гапира бошлади ва бошқа хабарлар  0 00:50"Барселона" Дембелега 15 кун вақт берди  4 00:30А Серия. "Қўшнилар жанги"да кучлар тенг келди  0 00:17АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  14 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56А Серия. "Лацио" - "Удинезе". Асосий таркиблар маълум бўлди  2 23:36АПЛ. "Тоттенхэм" - "Брентфорд". Асосий таркиблар маълум!  1 23:22Собиқ "пахтакор"чилар "Пахтакор"га тўртта гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:50"Навбаҳор" ҳужумчиси жамоадан кетди  24 22:28Ёш "Олимпик" тажрибали "Машъал"ни Про-лигага тушириб юборган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  5 22:10Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари  0 21:46Уан-Биссака "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашмайдими?  4

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди Янгиликлар

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди

Кеча Coca Cola Суперлига 23-тури доирасида "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Турон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг яйпанликларнинг Суперлигада жон сақлаб қолиш имкониятлари кескин пасайиб кетди. "Championat.asia" сайти манбаларининг маълум қилишича, "Турон"ни бошқариб келаётган Игорь Шквирин бош мураббийликдан кетди. Мавсумнинг қолган 3 ўйинида жамоани бошқа мутахассис бошқаради.

Игорь Анатольевич шу йилнинг 23 июнь санасида "Турон" бош мураббийига айланганди. Шундан сўнг жамоа кетма-кет 5 тур мағлубият нималигини билмади (2 ғалаба ва 3 дуранг), аммо кейинги 8 турнинг еттитасида футболчилар майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди. Суперлигада яйпанликлар бош мураббийлигидаги 13 турда Шквирин 2 ғалаба, 4 дуранг ва 7та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати - 11:20.

Кулаётган Шквирин


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Турон" Суперлига турнир жадвалида 23 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда. Ундан юқоридаги "Машъал" ва "Андижон"да 18тадан очко ва захирада биттадан ўйин бор.


Coca Cola Суперлигаси турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+6   
23 окт 13:44:31
Mash'al(Muborak)
Шквириндан бундан ортиғини кутиш хато манимча!!! Унинг устига дебютант жамоа билан.
+5   
23 окт 14:20:21
Шухрат Эргашев
Туронни рахбариятига, агар Турон Про лигага тушиб кетса хам, клубни куллаб кувватлашларини хохлардим, хозри Про Лигамиз хам кизикарли булмокда, яхши жамоалар иштирок этаяпди, трансляция килинмокда, кубокда яхши иштирок этиши мумкин, шуларни хисобга олиб Туронни куллаб кувватлашни тухтатмасликни, ёш иктидорлар учун футбол мактаби очиб, стадионга мухлис келишини купайтиришни, Пахтакор, Насаф, Бунёдкор клублари билан яхши алокалар урнатиб, клуб инфраструктурасини бунданда ривожлантиришни хохлардим. Хакам унака, "тепадагилар" хохламади деган "негатив фикрлар" керак эмас. Туронни Суперлигада колишини ният килиб коламиз. (Насаф мухлиси)
+3   
23 окт 14:19:33
Хонда Мир Насаф
"Турон" ФК шаклланаётган жамоа! Омадд тилаймиз! "Маъшал" ФК ҳам турли синовлардан ўтган эди. Туронники ҳам хайрли бўлсинн!!!
+3   
23 окт 13:48:06
yaypan
Kiyingi ishlaringa omad nima busayam qolidan kelganini qildi
+2   
23 окт 14:07:01
Aziz Abdaliyevich
Zaylobiddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Теппадагиларга ёкмадида
Лекин қатор мағлубиятлардан кейин у ўзига хулоса чиқариб ғалаба калитини топишига шахсан ўзим ишонган эдим. Пахтакор мухлиси бўлсам хам Турон лойихаси қизиқ эди менга роса.
+1   
23 окт 14:52:31
C-19
Туронни навбатдаги алмашуви билан "табриклайман". Бир йил давомида уч мартта йирик алмашувлар бўлди. Таркиб, еш мураббий, энди эса тажрибали ёши улуг, катта футбол ичидан чиққан мураббий. Турон олий лигада қолиши қомаслиги маълум масала эди. Ва бундай катта ва оғир йўлни еш, пролигадан чиққан мураббий ва ўйинчиларга қолдириш керак эди. Ана шулар хозир кунда пўлатдек пишар эди. Бу ёгига энди қийин бўлади. Хаммаси бошидан бошланади. Кетган ўйинчиларни қайтариш, улар қайтган тақдирда уларни рухлантириш, Исломбек Исмоиловда янги куч пайдо бўлиши.
+1   
23 окт 14:47:14
7 улчаб ёз
Туронга омад етишмади
Кейин Шквиринам уйнийдиган болларни уйнатолмади
+1   
23 окт 14:47:02
⚽⚽Navbaxor⚽⚽
Yuqol q@ytma
+1   
23 окт 14:02:16
Zaylobiddin
Aziz Abdaliyevich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Исломбек Исмаилов ўзи охиригача ишлаганда жамоани олиб қоларди суперлигада.
Теппадагиларга ёкмадида
   
25 окт 10:22:58
تيمورخن
bu Alkashdi umumam O'zbek futbolidan xaydash kerak Turonga etibordi kuchaytrish kerak Xaqiyqiy O'zbekcha jamoa logotipiyam mukammal gozal va manoli bazi jamoalrga oxsham telefnda 2005 yilgi paynt da yasalmagan
   
24 окт 07:20:23
Fudbol klub
Shikvirin ishsiz qoldimi o'z ishini suistemolqilsa ishsiz qolaversin faqat mag'lub bolaversa saboq olish kerak oylik olyapman demasdan
   
23 окт 23:02:55
Husanshoh
Ман 1 йил олдин езгандим, Туроннинг юриши факат 1 йилга етади деб. Нефтчига йул бериб бу йил харакат килганда, суперлигада урнини топарди. Нефтчини йулини тусиб куйди ва узи курбон булди. Манимча пролигага тушиб тажриба туплаб 1 йилда яна кайтади суперлигага ва ушанда анча узини курсатади.
   
23 окт 19:41:30
Зохирбек
Энди Фамилияси номдор тренерларни чакиришни давом эттиринглар,ашилардан фойда!
Беринглар ашиндай тренерлар бор ишлайдигон акли хуши жойида котта футболни хам академияни хам жойига куйиб берадику!
СКУПОЙ ПЛАТИТ ДВАЖДЫ!!!
   
23 окт 18:25:20
Карл тога
Туронга омад. Кашкадареликлар номидан.
   
23 окт 16:23:44
FC Turon
Хаммаси яхшилика
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика