

14 август куни ушбу босқичда "Арал" - "Навбаҳор" учрашуви ўтказилиши керак. Наманган клуби Қорақалпоғистондаги стадион сунъий эканлигини инобатга олиб, баҳсни бетараф майдонда ўтказиш таклифи билан чиққан.
Аммо бунга "Арал" клубидагилар рад жавобини беришган ва учрашув белгиланган жойида бўлишини маълум қилишган.



