Эшитдик-да! Анвар Бердиев - "Турон" бош мураббийи

Iskandarov Abdulaziz
10 янв 2022
Жорий йилда Про лигада иштирок этадиган "Турон" жамоасида ўзгаришлар бошланди.

Маълумотларга қараганда, бу мавсумда жамоани Анвар Бердиев бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Мутахассис аввалги мавсумда Игорь Шквирин ва Баҳром Ҳакимовга кўмаклашганди. 

Бош мураббий сифатида эса "Истиқлол", "Бухоро" клубларида фаолият олиб борганини айтиш жоиз.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia