Эшитдик-да! "Андижон"га ёш легионер ҳужумчи келмоқда

Tolibjon Qosimov
20 дек 2023
Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, "Андижон" жамоасига беларуслик ёш ҳужумчи Владислав Ложкин келмоқда. Томонлар аллақачон музокаралар олиб боришган, 21 ёшли ҳужумчи катта эҳтимол билан янги мавсумни "Андижон"да бошлайди.

2002 йилда туғилган Владислав Ложкин 2023 йилги мавсум Қозоғистоннинг "Туран" жамоаси таркибида 26та ўйинда 20та гол урган ва 11та ассист берган (Қозоғистон 1-лигасида). Унинг "Туран" билан шартномаси 31 декабрь куни ўз якунига етади.


"Transfermarkt" портали унинг нархини 400 минг евро деб белгилаган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia