UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  5 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  13 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2

"Эртанги кун спорти". Темур Олимхўжаев: "Мусобақадаги мақсадимиз чемпионлик" Янгиликлар

"Эртанги кун спорти". Темур Олимхўжаев: "Мусобақадаги мақсадимиз чемпионлик"

Бугун Тошкент шаҳрида "Эртанги кун спорти" халқаро мусобақаси старт олгани ҳақида хабар бердик.

Мусобақанинг илк учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистон ўсмирлари устидан 5:1 ҳисобида устун келди. Биз ўйин тугагач Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.



"Аввало бу мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Осиё қитъасининг энг кучли жамоалари иштирокидаги мусобақа биз учун айни муддао бўлди. Хабарингиз бор, сентябрь ойида Ҳиндистонда U16 Осиё чемпионатида ўтказилади. Бизнинг жамоа мана шу турнирга тайёргарликни бугунги ўйин билан бошлади. Менимча йилдаги дастлабки учрашув учун ёмон ўйнамадик. Бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик, бундан ташқари ўйин тактикасида ҳам ўзгаришларни амалга ошириб синаб кўрдик. Эрон ва Японияга қарши учрашувларга янада кучлироқ тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақадаги мақсадимиз ғолиб бўлиш".

"Ҳиндистондаги Осиё чемпионатигача 6 ой вақт қолмоқда. Терма жамоа эшиги барча футболчилар учун очиқ. Яъни ҳозирда таркибда йўқ футболчилар ўзларини кўрсатишса қитъа чемпионатига боришлари мумкин. Барчаси уларнинг ўз қўлларида. Ўша пайтга бориб ким тайёр бўлса ўша Ҳиндистонга боради. Бизда соғлом рақобат, кучлимисан марҳамат майдонга туш ва ўйна. Ҳиндистонга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун борамиз", - дейди Темур Олимхўжаев.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика