UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  37 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Эртага Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади Янгиликлар

Эртага Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади

Теглар :  СуперлигаЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан учрашувларда ҳалол ва адолатли ҳакамликни таъминлаш, шаффофликни ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Суперлига 8-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган баъзи қарорлар футбол мухлислари ва мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Ўйинларда юзага келган вазиятларни таҳлил қилиш, ҳакамлар фаолияти мавзусида фикр алмашиш мақсадида эртага 15 май куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот давомида Суперлига сўнгги турларидаги ўйинлар таҳлили, ҳакамлик фаолиятидаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, очиқ мулоқот иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан жавоб бериб ўтилади.

Тадбирга юртимизда фаолият юритаётган барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика