UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  1 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  1 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  11 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  19 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Эртага қуръа! ПФЛ кеча 11та клубга хат юборган, лекин... Янгиликлар

Эртага қуръа! ПФЛ кеча 11та клубга хат юборган, лекин...

Хабарингиз бор, эртага ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Кеча ПФЛ Суперлигада иштирок этувчи 11 клубга қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида маълумот берган ва маросимда жамоа бош мураббийи ҳамда клуб директорлари иштирок этишини сўраган.

Ҳозирча янги мавсумда Суперлигада нечта жамоа иштироки этиши номаълумлигича қолаётганди. ПФЛ ҳам бу ҳақда расман чиқиш қилиб, агарда кимки талабларни бажармаса, унда жамоалар сони 10тага қадар қисқариши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинганди.

Ҳозирча расман ўз тасдиғини топмаган, аммо бизга маълум бўлишича, Суперлигада янги мавсумда 12 жамоа қатнашади. Бироқ гап шундаки, ПФЛ қуръа ташлаш маросими ҳақидаги хатни 12 жамоага эмас, балки фақатгина 11 клубга жўнатган. Булар: "Пахтакор", "Насаф", "Металлург", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Локомотив", "Андижон", АГМК ва "Қизилқум".

Маълумот ўрнида: ПФЛ клубларга юборган хатлар "Сўғдиёна"га юборилган хат почта манзили аллақачон клубни тарк этган собиқ матбуот котибаси Дилдора Холбаева номига, "Металлург" клуби бухгалтери Акмал Содиқов почтаси ва "Навбаҳор"га юборилган хат ЎФА томонидан футболдан четлатилган Расул Акрамов номидаги электрон почтага жўнатилган.

Негадир ПФЛ "Бунёдкор" клубига Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида расман хат юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" жамоаси ўтган мавсум якунларига кўра Суперлигада 4-ўринни қўлга киритган ва ПФЛ қўяётган барча талабларни бажараётганди.

Қизиғи, "Бунёдкор" ПФЛнинг футболчи ва клуб ходимларининг рўйхатга олиш тартибидаги рўйхатдан ҳам ўрин олганди. Бироқ негадир Суперлигага қуръа ташлаш маросимидаги рўйхатдан тушиб қолган.

Қайд этиш керакки, анчадан буён ўз таркибини кучайтираётган "Сурхон" жамоаси янги мавсумдан эътиборан Суперлигада ўйнаши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар юрганди.

"Сурхон" жамоасига тегишли вакиллар билан боғланганимизда, улар ҳам ҳозирча қуръа ташлаш маросимига расман таклиф этилишмаганини билдиришди. Шунингдек, жамоага таклиф этилган футболчилар айнан шу масалани кутиб туришганини маълум қилишди. "Сурхон" клуби айни пайтда жамоа келаси мавсумни айнан қайси лигада ўтказишини кутмоқда.

Қизиқ, ПФЛ нега "Бунёдкор"га расман хат юбормаган? Ёки ёдидан чиқиб қолдимикан? Ҳар ҳолда эртага "Бунёдкор" ўрнига Суперлигага "Сурхон" қатнашмаса керак. ПФЛ кетма-кет учинчи бор ўз регламенти ва спорт принципларини менсимайдиган ташкилотга айланиб улгурмагандир?

ПФЛдан мазкур ҳолат бўйича расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Рейтинг: -137   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика