UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  0 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  41 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Эртага Қатар билан ўйнаймиз, рақиб ҳақида маълумотлар Янгиликлар

Эртага Қатар билан ўйнаймиз, рақиб ҳақида маълумотлар

Яқинлашиб келаётган кунлар миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик учрашувлари ҳафтасига айланади.
Қатар билан Дохада, Баҳрайн ва БАА билан амирликлар юртида куч синашадиган жамоамиз Осиё Кубогига тайёргарлик босқичига жиддий киришади. Мазкур уч баҳс бизнинг нималарга кўпроқ эътибор беришимиз лозимлигини кўрсатиб беради. Хато ва камчиликларни билиб олишда навбатдаги уч ўйин бизга жуда асқотади.

Илк баҳс 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу рақиб билан кўп марта майдонга тушганмиз. Ҳозиргача Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари 10 марта баҳс олиб боришган. Уларнинг 6тасида зафар қучган жамоамиз 2 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган. Тўплар нисбати 20:10, бизнинг фойдамизга. Охирги марта ўтган йилнинг июнь ойида жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Қатар 5:1 ҳисобида таслим этилганди.

ҚАТАР ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Президенти:
Шайх Ҳамад Бин Халифа Ал-Тани
Расмий сайти: www.qfa.com.qa
Ташкил топган йили: 1960
ФИФА аъзоси: 1972 йилдан
Либоси: оқ-оқ-оқ ва оқ-қизил-қизил
Футболчилар сони: 18 156
Рўйхатга олинган футболчилар: 6 556
Клублари: 16
Футбол расмийлари сони: 530

Қатар Футбол Ассоциацияси 1960 йилга келиб ташкил этилган. Бу пайтга келиб, бир неча компаниялар соврини учун ўнга яқин турнир ўтказилиб бўлинганди. Натижада фақатгина футбол ишлари билан машғул бўладиган ташкилот тузишга талаб туғилди ва 1960 йил у расман ўз ишини бошлади. Орадан ўн икки йил ўтгач, ҚФА ФИФА ва ОФКга аъзо бўлди. Шу тариқа терма жамоа ва клублар халқаро мусобақалардаги иштирокини бошлаб юборди. 1976 йилдан терма жамоа Осиё, 1978 йилдан бошлаб эса жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун курашга қўшилган. Айтиш мумкинки, ҳозиргача Қатар термасига омад кулиб боқмаяпти. Осиё чемпионатида икки мартагина гуруҳдан муваффақиятли ўтилган ва чорак финалга йўл олинган. Қолган уринишлар омадсиз якун топган. Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш бу мамлакат вакилларига насиб этмаяпти.



ҚАТАР МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби
: «Аннаби» («Марун»)
Бош мураббийи: Жамол Белмади (Жазоир)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчиси: Одил Хамис (110)
Тўпурари: Мансур Муфта (53)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 96
ФИФА рейтингидаги энг юқори ўрни: 51 (1993 йил, август)
ФИФА рейтингидаги энг қуйи ўрни: 114 (2010 йил, декабрь)
Биринчи учрашуви: Баҳрайн - 1:2 (1970 йил 27 март, Баҳрайн)
Энг йирик ғалабаси: Афғонистон - 8:0 (1984 йил 13 сентябрь, Хитой), Ливан - 8:0 (1985 йил 27 март, Қатар)
Энг йирик мағлубияти: Қувайт - 0:9 (1973 йил, Қувайт)

Қатар «Юлдузлар лигаси»нинг қитъамиздаги нуфузи охирги пайтларда ортиб бормоқда. Клублар сафида савияли легионерлар тўп тепишаётгани лигага бўлган қизиқишни оширяпти. Аста-секинлик билан бўлса-да, клублар савияси ўсаётгани сезилиб турибди. Ташкилотчиликни аъло даражага олиб чиққан мамлакат 2022 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун тайёрланмоқда. Қатар инфратузилма бўйича Осиёдаги энг яхши мамлакатлардан бири ҳисобланади.

ҚАТАР МАМЛАКАТИ
Тўлиқ номи
: Қатар Давлати
Пойтахти: Доха
Катта шаҳарлари: Мадинат аш Шамал, Ал Хор, Умм Салал, Ал Даъаен, Ал Райян, Доха, Ал Вақра
Пул бирлиги: риял
Расмий тили: араб
Ҳудуди: 11 571 км. кв.
Аҳолиси: 2 млн 155 минг (280 минг маҳаллий аҳоли)
Интернетдаги домени: .qa



Қатар 2006 йил Дохада ўтказилган Осиё ўйинларида ғалаба қозонишни уддалади. Ўша муваффақият терма жамоа қўлга киритган учинчи халқаро кубок бўлди. Бунгача 1992 ва 2004 йилларда Дохада бўлиб ўтган Араб Кўрфази Кубоги мусобақалари қатарликларнинг зафари билан ниҳоясига етганди.

Айни пайтда мамлакатда футболга бўлган қизиқиш ортиб боряпти. Осиё ва жаҳон чемпионатларининг ўтказилиши оммавийликнинг ортишига хизмат қилади. Футбол билан доимий равишда шуғулланувчилар сони 18 156 тани ташкил этади. Профессионал мақомига эга ва расмий рўйхатдан ўтганларнинг сони эса 6 556 тага етган.

Ҳозирда «Эспайр» футбол академиясида дунёнинг турли мамлакатларидан таклиф этилган ёш истеъдодлар таҳсил олишмоқда. Уларни тарбиялаб, кейинчалик Қатар миллий терма жамоасига таклиф этиш мутахассислар режасидан ўрин олган. Шу йўл билан улар терма жамоани кучайтиришмоқчи. Маҳаллий аҳоли сонининг камлиги етук футболчилар етишиб чиқишига тўсқинлк қилиши мумкин. Шу сабабли эндиликда шу ернинг ўзида ўсиб, маҳаллий шароитларда тарбия кўрган футболчиларга Қатар фуқаролигини бериб, клублар ҳамда терма жамоаларга уларни жалб қилиш дастури ишламоқда. 2022 йилги мундиалга ўта кучли терма жамоа тузиш қатарликларнинг бош мақсади саналади. Чунки уйда бўлиб ўтадиган мусобақада улар ўзларининг кучларини бутун жаҳонга кўз-кўз қилиш истагида ёнишмоқда. «Эспайр»га бир йилда жуда катта миқдордаги сумма сарфланади. У ерда табиий ва сунъий футбол майдонлари, ёпиқ заллар ва футболчининг ўсиши учун зарур бўладиган барча спорт анжомлар, заллар барпо этилган. Африка ва Осиёнинг турли давлатларидан келган ёшлар ҳар хил гуруҳларда таҳсил олиб, кучли рақибларга қарши учрашувларда маҳоратларини ошириб боришяпти. У ерда кучли терма жамоалар ва клублар ўз йиғинларини ўтказаётгани шароитларнинг мукаммал эканини исботлайди.

Терма жамоани шу йилдан жазоирлик Жамол Белмади бошқариб келмоқда. Футболчилик пайтида Франция, Испания ва Англия юқори лигаларида ўйнаган Белмади мураббийлик фаолиятини Қатарда ўтказиб келяпти. У “Лаҳвия”ни 2 марта чемпионга айлантирди. Кейин иккинчи терма жамоа билан Ғарбий Осиё ФФ Кубогида зафар қучди. Шу сабабли унга миллий терма жамоа ишониб топширилди.



Жамол БЕЛМАДИ
Туғилган санаси: 27.03.1976
Туғилган жойи: Шампин Марн, Франция
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1995–1996 ПСЖ 1 (0), 1996–1997 “Мартигес” 31 (8), 1997–1998 “Марсель”, 1998–1999 “Канн” 26 (6), 1999–2000 “Сельта” 10   (0), 2000–2003   “Марсель” 48 (9), 2003 “Манчестер Сити” 8   (0), 2003–2004   “Ал Иттиҳод”, 2004–2005 “Ал Харитият”, 2005–2007 “Саутгемптон” 36 (3), 2007–2009 “Валенсьенн” 37 (2).

Жазоир терма жамоасида 2000–2004 йилларда 20 ўйинда 5 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари: 2010–2012 “Лаҳвия”, 2013–2014 Қатар олимпия термаси, 2014 йилдан Қатар миллий терма жамоасида.

Совринлари: Қатар чемпиони 2010–11, 2011–12, Ғарбий Осиё ФФ чемпиони 2014.

4 январь   Қатар – Қувайт – 3:0 (Ҳуҳи 2, Али Ассадалла)
7 январь   Қатар – Иордания – 2:0 (Ҳуҳи 52, 81)
5 март     Қатар – Баҳрайн – 0:0
30 май     Қатар – Македония – 0:0
14 июль   Қатар – Индонезия – 2:2 (Муфта 40, Илёс 54)
3 сентябрь   Марокаш – Қатар – 0:0
9 сентябрь   Қатар – Перу – 0:2


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика