UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  0 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  2 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  14 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  5 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  117 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5

Эртага Ўзбекистон - Тожикистон. Рақиб ҳақида нималарни билиш керак? Янгиликлар

Эртага Ўзбекистон - Тожикистон. Рақиб ҳақида нималарни билиш керак?

3 сентябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Мазкур ўйиндан олдин ўқувчиларимизга рақибимиз Тожикистон терма жамоаси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Ўзбекистон билан бир йилда мустақилликка эришган Тожикистон мамлакатининг миллий терма жамоаси ўз тарихидаги биринчи ўйинни 1992 йил 17 июнь куни айнан Ўзбекистонга қарши ўтказганди. Бу баҳс нафақат Тожикистон учун, балки Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам тарихий биринчи ўйин бўлган. Марказий Осиё кубоги доирасида ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Тожикистон терма жамоаси ҳозирга қадар Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги финал босқичига чиқа олмаган. 2006 йил ОФК Чақирув кубогини қўлга киритган. 2008 йил ушбу мусобақа вице-чемпиони бўлган.

Тожикистон терма жамоасиниг энг йирик ғалабаси 2000 йил Гуам устидан қўлга киритилган - 16:0. Энг йирик мағлубияти эса 2011 йил Японияга қарши баҳсда қайд этилган - 0:8.

Тожикистон терма жамоаси ФИФА рейтингида айни пайтда 121-ўринда бормоқда. Энг юқори натижаси 2013 йил қайд этилган - 106-ўрин. Энг паст кўрсаткич эса 2003 йил кузатилган - 180-ўрин.

2018 йил охирида Тожикистон терма жамоасига ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бош мураббий этиб тайинланган. Ушбу мураббий қўл остида жамоа ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичи доирасида ҳозирга қадар 5та ўйинда майдонга тушди. Қирғизистон ва Мўғулистон мағлуб этилди, Япония ва Мьянмага имконят бой берилди. Қирғизистон билан сафардаги учрашувда дуранг қайд этилди. Тожикистон 7 очко билан гуруҳда учинчи ўринда бормоқда. Япония ҳисобида 12 очко, Қирғизистонда 7 очко бор ва тўплар нисбатига кўра Тожикистондан юқорида.


Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"        



Тожикистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
Фатхулло Фатхуллоев - 68та ўйин
Давронжон Эргашев - 58
Дилшод Восиев - 50
Аҳтам Назаров - 50
Нуриддин Давронов - 49
Иброҳим Рабимов - 45
Эраж Ражабов - 44
Юсуф Рабиев - 40

Тожикистон терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчилар:
Манучехр Жалилов - 17та гол
Юсуф Рабиев - 15
Нўъмонжон Ҳакимов - 14
Тоҳир Мўминов - 10
Иброҳим Рабимов - 9
Фатхулло Фатхуллоев - 9
Жомихон Муҳиддинов - 8
Нуриддин Давронов - 8
Дилшод Восиев - 8
Давронжон Эргашев - 7


Усмон Тошев Ўзбекистон билан ўйинга чақирган футболчилар рўйхатига қараб, биз учун бир қанча таниш номлар борлигини кўриш мумкин. Зоир Жўрабоев ва Амирбек Жўрабоев ўз вақтида ўзбек клублари сафида тўп тепишган. Давронжон Эргашев айни пайтда "Бунёдкор" шарфини ҳимоя қилмоқда. Эҳсони Панчшанбе эса Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафига бориб қўшилади. Ярим ҳимоячи "лочинлар" билан 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартнома тузди.


Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди"


Тожикистон терма жамоасининг Ўзбекистон билан ўйинга чақирилган футболчилар рўйхати: 
Дарвозабонлар: Рустам Ятимов («Истиқлол»), Шохрух Қирғизбоев («Локомотив-Помир»), Қурбонали Бобоев («Кўктош»);
Ҳимоячилар: Ахтам Назаров, Табрези Давлатмир, Зоир Жўрабоев, Вахдат Ханонов (барчаси – «Истиқлол»), Манучехр Сафаров («Локомотив-Помир»), Хуршед Бекназаров, Алишер Баротов (иккиси – «Хўжанд»), Давронжон Эргашев («Бунёдкор»);
Ярим ҳимоячилар: Алишер Жалилов, Амирбек Жўрабоев, Эҳсони Панчшанбе, Муҳаммаджон Раҳимов (барчаси – «Истиқлол»), Илҳом Баротов («Истаравшан»), Умаржон Шарипов («Хатлон»), Шарафжон Солехов («Файзқанд»), Комрон Турсунов («Мохун Баган», Ҳиндистон), Хуршед Абдуллоев («Душанбе-83»);
Ҳужумчилар: Манучехр Жалилов, Шериддин Бобоев (иккиси – «Истиқлол»), Жаҳонгир Эргашев, Дилшод Бозоров, Тохир Малодустов (барчаси – «Худжанд»)
Бош мураббий – Усмон Тошев.



Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳозирга қадар 8 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 4 марта Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлган. Тожикистон ҳисобида фақат битта ғалаба бор. Яна учта учрашувда дуранг кузатилган. Сўнгги бор бу икки жамоа 2011 йилда тўқнаш келишганди.

Ўйин

Натижа 

Сана

Ўйин мақоми

1

Тожикистон - Ўзбекистон 

2:2

17.06.1992

Марказий Осиё кубоги

2

Ўзбекистон - Тожикистон

1:1

17.04.1994

Мустақиллик кубоги

3

Тожикистон - Ўзбекистон

4:0

08.05.1996

ОК-1996 саралаши

4

Ўзбекистон - Тожикистон

5:0

19.06.1996

ОК-1996 саралаши

5

Ўзбекистон - Тожикистон

0:0

10.11.2003

ОК-2004 саралаши

6

Ўзбекистон - Тожикистон

4:1

17.11.2003

ОК-2004 саралаши

7

Тожикистон - Ўзбекистон

0:1

02.09.2011

ЖЧ-2014 саралаши

8

Ўзбекистон - Тожикистон

3:0

15.11.2011

ЖЧ-2014 саралаши



Фото. Тожикистон терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        


Узбекистан

Шахзод Убайдуллаев - 33', Мурод Холмухамедов - 67'

Товарищеские матчи . 1-тур

03/09/2020, 20:00

1
:
2
Тугади

Таджикистан

Зоир Джурабоев - 48'

Стадион: 0 томошабин

45'
90'
33'  Шахзод Убайдуллаев
67'  Мурод Холмухамедов
48'  Зоир Джурабоев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика