Эртага “Локомотив” ва “Пахтакор” ёшларининг навбатдаги тўқнашуви

Narzulla Saydullayev
12 фев 2016, 12:35
Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган “Локомотив” ёшлар жамоаси навбатдаги учрашувни эртага – 12:00 да “Пахтакор”га қарши ўтказади.

Беллашув “пахтакорчилар”нинг Қибрайдаги базасига қарашли стадионда бўлиб ўтади.

2016 йил ҳисобидан биринчи ўртоқлик ўйини ҳам айнан “Пахтакор” ёшларига қарши бўлиб ўтган ва беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. 6 февраль куни “Пахтакор-2” жамоасига қарши ўйинда эса бир қатор янги футболчилар кўрикда ўтишганди. 13 февралдаги беллашувда мураббийлар штаби саралаб олган йигитлар ҳаракат қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz