UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  14 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Эртага Биринчи лига янги мавсумига қуръа ташланади. Мусобақада нечта жамоа иштирок этади? Янгиликлар

Эртага Биринчи лига янги мавсумига қуръа ташланади. Мусобақада нечта жамоа иштирок этади?

Кеча — 1 апрель куни Биринчи лиганинг 12 та жамоаси Ўзбекистон кубогининг саралаш ўйинларида иштирок этди.

Энди навбат Биринчи лига мусобақасига этиб келди.

Жорий мавсум Биринчи лигада 26 та жамоа иштирок этади ва улар мамлакат географиясидан келиб чиқиб, икки минтақага ажратиб олинади. Шарқий минтақани водий ва Тошкент жамоалари тўлдирди. Сирдарёдан бошлаб жанубий ва ғарбий сарҳадлар жамоалари иккинчи минтақадан жой олган.

Ҳар икки минтақа жамоалари уй-сафар тизимида умумий ҳисобда 24 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кучли тўрттадан умумий 8 та жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Марказлашган тартибда ўтказиладиган плей-офф орқали мусобақа ғолиби номига ойдинлик киритилади.

Биринчи лиганинг янги мавсумига эртага — 3 апрель куни қуръа ташланади. Жараён 13:00 дан бошлаб Лига расмий саҳифалари орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
02 апр 19:43:23
Тож
Нега Самарқанддан биттаям жамоа йўқ?
   
02 апр 23:55:53
Askar nukus
13 жамодан 4 таси чикса мусабока ярмига бориб кураш тухташи мумкин. Пастдаги жамолар уйнаги келмайди. 8 та килиб куйса хам буларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика