UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  0 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  5 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  24 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  144 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  473 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Эронлик футболчилар клубларида қандай ўйнаяпти? Янгиликлар

Эронлик футболчилар клубларида қандай ўйнаяпти?

Теглар :  Эрон
“Бунёдкор” стадионида терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш босқичида 3-тур ўйинини Эронга қарши ўтказади.

Жамоаларнинг ўйинга тайёргарлиги ва турли маълумотларни ўқувчиларимиз эътиборига тақдим этиб боряпмиз. Учрашув арафасида эса Эрон терма жамоасига жалб этилган футболчиларнинг жорий мавсумдаги кўрсаткичлари ва ўйинчиларнинг алоҳида хусусиятлари ҳақида сўз юритамиз.

Карлос Кейруш таркиб борасида кичик муаммога дуч келди. Ўзбекистонга қарши учрашувда асосий ҳимоячилардан бири саналган Пежман Монтазори чақирилмади. У Хитой билан беллашувда елкасидан жароҳат олганди. Шу тариқа Қатарда фаолият олиб бораётган ҳимоячи бугунги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Шунингдек, Голландиянинг “АЗ Алкмаар” клубида ўйнаётган қанот ярим ҳимоячиси Алиризо Жаҳонбахш сентябрь ўрталаридан бери майдонга туширилмади. Бунга унинг оёғининг юқори қисмидан олган жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган. Лекин Кейруш уни терма жамоа йиғинига жалб этган. Қатарнинг “Ал Араби”сида тўп тепадиган Ашкан Дежага ҳам жароҳат туфайли ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. У тикланиш жараёнидан сўнг машғулотларга қўшилган, бироқ унинг ҳолати асосий таркибда тушишга имкон берадими-йўқми, буни билмаймиз.


Дарвозабонлар хусусида тўхталсак, Португалиянинг “Маритиму” клуби посбони ва асосий дарвозабон ҳисобланган Алиризо Ҳақиқи клубида бирор учрашувда майдонда ҳаракат қилмади. Шунга қарамай, португалиялик мутахассис айнан Ҳақиқига ишонч билдирмоқда. Эрон чемпионатида ўйнайдиган Бейранванд ва Ахбори эса “Персеполис” ҳамда “Тракторсози” сафида барча беллашувларда тўлиқ ўйнашган.

Ҳимоячилар орасида “Персеполис” вакили Рамин Ризоиян бирор беллашувда ўйнамаган. У ҳам ҳозирча Кейрушнинг ишончини қозониб келмоқда. Ризоияннинг клубдошлари Жалол Ҳуссайн ва Муҳаммад Ансари жамоанинг етакчи ҳимоячилари саналишади. Улар деярли мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушишади. Теҳроннинг “Истиқлол” клубидан Вурия Ғофури, Хузистоннинг “Истиқлол” жамоасидан Иззатилло Пурғаз ҳам терма жамоага чақирилган. Улар барча беллашувларда иштирок этишган. Саид Оғаий эса ҳимояси ишончли кўринаётган “Тракторсози”да асосий роллардан бирини бажариб келмоқда. Икки ҳимоячи хориж клубларида фаолият олиб боришади. Муртазо Пуралиганжи Қатарнинг “Ал Садд” клубида икки ўйинда майдонга тушиб улгурди. Милад Муҳаммади эса Россиянинг “Терек” клубида 6 беллашувда ҳаракат қилди. У жорий мавсумни анча яхши ўтказмоқда. “Сепахан”га Германия биринчи лигасидан қайтган Эҳсон Ҳожсафи анча ёрқин таассурот қолдирмоқда. У ҳужумга тез-тез қўшилишни хуш кўриши билан танилган.


Ярим ҳимоя Эроннинг энг кучли нуқталаридан бири ҳисобланади. Сардор Андраник Теймуриян мавсумни яхши ўтказмаётган “Машинасози” сафида 7 ўйиннинг 6тасида майдонга тушди. “Истиқлол”да Умид Иброҳими, “Тракторсози”да Суруш Рафеи 7тадан беллашувда ҳаракат қилишди. “Персеполис” аъзоси Воҳид Амири ва “Сайпа” футболчиси Меҳди Туроби эса рақиб дарвозасини ишғол этишга уста. Амири 2, Туроби 4 бор Эрон чемпионатида гол уришга муваффақ бўлишган. Легионерлардан Саид Иззатуллоҳи “Ростов” таркибида мавсум бошида кўпроқ ўйин амалиётига эга чиққанди. Охирги пайтларда унга фақат баҳс охирларида имкон беришмоқда. Жаҳонбахш ва Дежага тўғрисида мақола бошида маълумот бердик. Грециянинг “Панионис” клуби аъзоси Масъуд Шожаи эса 4 учрашувда 2 гол муаллифига айланди.

Ҳужумчилар танлови борасида Эронда муаммолар йўқ. Меҳди Тареми “Персеполис” сафида 3 тўп киритишга эришди. Карим Ансарифард Греция юқори лигасида 4 ўйинда 2 гол муаллифига айланди. Ризо Ғучаннажод Голландия олий дивизионида 8 беллашувда 3 тўп киритди. “Ростов”да ўйнаётган Сардор Азмун эса ҳозирча ўзи майдонга туширилган 7 баҳсда гол урмади, аммо жамоавий ўйин ва шерикларига яхши вазиятларни яратиб беришда у катта ҳажмдаги ишни амалга ошириб келяпти.
Эрон терма жамоаси Кейруш қўл остида асосан ҳимояда тартибли ўйнаб, қанотлар ва стандартлардан тўпни жарима майдонига ошириш, узоқдан зарба йўллаш орқали натижаларга эришишга интилмоқда. Эрон ОАВ бунинг учун охирги пайтларда Кейрушни танқид остига олиб келяпти. Бошқа томондан эса форслар Бразилиядаги жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишди.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика