UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  22 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   26 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  15

Эрон билан ўйинга тўрт кун қолди. Улуғбек Бақоев сайтимизга интервью бериб "Озоди" стадионида урган голини ёдга олди Янгиликлар

Эрон билан ўйинга тўрт кун қолди. Улуғбек Бақоев сайтимизга интервью бериб "Озоди" стадионида урган голини ёдга олди

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон баҳсига атиги тўрт кун қолди.

12 июнь куни Теҳрондаги ҳашаматли "Озоди" стадионида Эронга қарши жуда муҳим учрашувни ўтказамиз.

Ҳозирда Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз бу ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Биз шу пайтгача Эрон билан сафарда бир марта ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Бу ўйин қарийб беш йил олдин "Озоди" стадионида бўлиб ўтганди. Ўшанда Улуғбек Бақоев томонидан 71-дақиқада киритилган ягона гол вакилларимизга муҳим уч очкони тақдим этганди.

Эрон билан навбатдаги беллашувга яқин қолаётган бир пайтда ҳозирда "Бухоро" клуби бош мураббийи бўлиб ишлаётган Улуғбек Бақоевдан интервью олиб, ўйинни ҳамда голни ёдга олдик.

- Улуғбек ака, суҳбатимиз аввалида 2012 йилнинг 14 ноябрь санасида бўлиб ўтган Эрон - Ўзбекистон баҳсини ёдга олсак.

- Биз бу ўйиннинг қанчалик қийин кечишини ҳамда натижа биз учун жуда муҳимлигини билардик. Муҳими, ютқазиб қўймаслигимиз керак эди. Эсимда, ўйинга чиқишдан олдин терма жамоамизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов ғалаба учун тўп тепишимиз лозимлигини уқтиргандилар. Майдонга чиққач, ортга йўл йўқ эди, барча футболчилар ғалаба учун ҳаракат қилганди.


- Футболчилар ўз кучларига қанчалик ишонишганди?
- Футболчи қайси рақибга қарши ўйнамасин ўз кучига ишониши шарт. Ҳар доим ғалаба ҳақида ўйлаш лозим. Айтишим мумкин, биз 100 фоиз ўзимизга ишонган ҳолда майдонга чиққанмиз.

- Стадиондаги муҳит қандай бўлган?

- Ўша куни ёмғир ёққани эсимда бор. "Озоди" стадиони тўлмаган бўлса ҳам мухлислар кўп эди. Биласиз, бу стадионда Эрон термасига қарши тўп тепиш осон эмас, шунга қарамай биз охиригача ҳаракат қилганмиз.

- "Озоди" стадионида ўйнаш қанчалик қийин?

- Стадион жуда катта ва одам кўплигидан баъзан футболчилар бир-бирини эшитмайди. Қолаверса, эронлик мухлислар ўз жамоаларини тинмай қўллаб туришади.

- Ўйиндаги ягона голни Сиз рақиб дарвозасига киритгансиз. Ўша голни ёдга олсак.

- Гол бўлишидан аввал рақиб ўйинчиси қоида бузган ва ҳакам жарима тўпи белгилаганди. Жепаров тўпни тепишдан олдин жарима майдончаси ичига аниқ етказиб беришини сезгандим. Сервер жарима тўпларини яхши амалга оширишини ҳамма билади. Тўп узатилгач, мен олдинга ҳаракат қила бошладим, рақиб ҳимоячисидан ўзиб кетган ҳолда тўпга биринчи бўлиб етиб келдим ва чап оёқда зарба бердим.

TAS-IX эмас



- Голдан олдин Сизда ҳозир тўп киритаман деган ички ҳиссиёт бўлганми?
- Бундай ҳиссиёт бўлмаган. Чунки ким гол уришининг фарқи йўқ эди: менми, бошқасими. Муҳими, ғалаба қозонсак бўлгани эди. Ҳиссиёт бўлмаган-у, лекин умид бор эди. Чунки бундай ўйинларда битта стандарт вазият ҳам ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.

- Бу голни фаолиятингиздаги энг муҳим голлардан бири деб ҳисоблайсизми?

- Бир томондан шундай деса ҳам бўлади. Чунки сафардан ўта муҳим уч очко билан қайтганмиз. Лекин бошқа томондан барибир жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз алам қилганди.


- "Озоди" стадионида Эронни иккинчи бор мағлуб этиш учун терма жамоамиз қандай ўйнаши керак деб ҳисоблайсиз?
- Аввало терма жамоамизга ва барча йигитларга омад тилайман. Ҳеч кимга ақл ўргатиш ниятим йўқ, лекин у ерда майдоннинг ҳар бир қисми учун кураш кечади. Рақибдан айниқса яккакурашларда устун келишимиз керак. Ким гол уришининг фарқи йўқ, муҳими ғалаба биз томонда бўлса бўлди.

- Ўзингиз бу беллашувдан нима кутяпмиз?

- Терма жамоа учун жуда қайғуряпман. Албатта, ўйин қийин бўлади, шунга қарамай ҳаммага омад тилаб қоламан.

- Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Эрон дарвозасига охирги тўпни киритган Сиз бўлиб турибсиз. Шундан бери форслар бирорта тўп ўтказиб юборишмади. 12 июнь куни бу серияни яна йўққа чиқара оламизми?

- Ҳозир бу ҳақда ўйлаш керак эмас, статистикани бир четга суриб қўйган ҳолда аввало ўйинга эътибор беришимиз керак. Ҳар бир жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари бўлади. Ўйлайманки, мураббийлар Эрон термасининг кучсиз нуқтасини топиб йигитларга тегишли кўрсатмаларни беришади. Эрон гол ўтмазаётган бўлса ҳам ҳимояси жуда кучли дея олмайман, уларга бемалол гол урса бўлади ва буни футболчиларимиз уддалай олишади деб ўйлайман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика