UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  0 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  6 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  4 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   48 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  1 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  3 08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  16 07:30"Машъал" бир нечта футболчилар билан хайрлашди  0 03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  11 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  4 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  10 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  14 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  4 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин" Янгиликлар

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин"

Шарҳловчи ва спорт журналисти Ҳасан Турдиалиев Зоир Турсунбоевга берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳақида фикр билдирди.

"Бошқа мураббийлар жамоатчиликка қилаётган ишлари бўйича ҳисобот берар эди, Катанецда эса бунақа эмас экан. Балки бу ҳам тўғридир. Битта турнирдан сўнг хулоса қилиб қўйишни хоҳламайман. Балки у ҳозир тўғри йўлдадир, буни исботлай олар балки. Яқинда Синиша Михайлович оламдан ўтди, "Болонья"да ишлаган мураббий. Футболчилар мураббий учун ўйнашди жойи келганда. Мураббий zoom орқали кўрсатмалар бериб турди.

Барибир ҳолатни ичидан билиш керак. Балки футболчилардан ҳам "тортолмайди бу" деган гаплар чиқар. Агар соғлик ҳақида қайғурадиган бўлса, Катанец ҳам ўзини мажбурлаб ишламаса керак. Жойи келса, "тайёрмасман" деб ўзи ҳам айтса керак. Бирданига "чопвормаслик" керак.

Яна бир нарса, турнирга яқин кетма кет жароҳатлар бўлди. Катанецнинг режаларини бузиб юборди барибир. Балки унинг бизга кўрсатмоқчи бўлган бошқа футболи бўлиши мумкиндир. Ҳозир мажбурликдан кимларнидир туширди ва турнир вақтида ҳам жароҳатлар давом этаверди. У мажбурликдан экспериментлар қилди, ишонмайдиган футболчиларига ишонишга тўғри келди. Схемалар ўзгариб кетди.

Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйинимиз бўлди. Балки шунақа футболни 90 дақиқа ўйнайдиган қилиб жорий қилар. Имкон бериш керак ҳали", – дейди Ҳасан Турдиалиев

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика