

“Кўп машғулот ўтказаяпман, дўстларим билан ФИФА ўйнаяпман. Нима ейишни яхши кўраман? Севимли таомим – кабоб-пицца”, дея айтиб ўтди футболчи.
Кабоб-пицца – Швецияда мигрантлар томонидан ўйлаб топилган таом бўлиб, Скандинавия мамлакатларидаги фаст фуд ресторанларида энг машҳур егулик ҳисобланади.



