UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Эркин Бойдуллаев: "Рюжини умуман футболга яқинлаштирмаслик керак" Янгиликлар

Эркин Бойдуллаев: "Рюжини умуман футболга яқинлаштирмаслик керак"

ОЧЛ 1-тур доирасидаги "Ал Аҳли" - "Насаф" (2:1) учрашуви ва япониялик ҳакам Сато Рюжининг тушунарсиз қарорлари ҳақида "аждарлар" ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев ўз фикрларини билдирди.


"Япониялик ҳакамлар ҳар доим бизнинг оёққа болта уришади. Ўтган йили ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 6-тур ўйинида айнан "А Аҳли"га қарши беллашувда тоза голимизни инобатга олишмаганди. Бу эса якунда бизга қимматга тушган. Кеча ҳам Сато Рюжи бир қатор тушунарсиз қарорлари орқали жамоамиз зарарига ишлади. Мен ҳакам хуштагини эшитгач рақиб футболчиси ўйин қоидасини бузди деб ҳисоблади деб ўйладим. Чунки менинг "корпусим" "Ал Аҳли" футболчисидан олдинда эди ва рақиб мени оёғимни чалди. Шунга аввалига ҳакам тўғри қарор қабул қилди деб ўйладим. Аммо япониялик Сато менга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб майдондан четлатди. Нега жим кетдим? Чунки ҳакам ҳеч қарорини ўзгартирмайди. Бу фойдасиз эди. Кейин жамоамиз мураббийлари бизга ҳакамлар қарорига қарши чиқмасликни ва бу фақат зарар келтириши мумкинлиги ҳақида кўп айтишади. Дилшод Раҳматуллаевни бошига тепилган вазиятни кўрмай қолдик. Ўйиндан сўнг мана ҳозиргина ушбу видеони кўрдим. Ўша вазиятда биз нима бўлганини билмадик. Омар Сома Раҳматуллаев билан тўқнашиб кетди деб ўйлагандим. Аммо умуман бошқа футболчи даҳшатли равишда Дилшод Раҳматуллаевни бошига тепган экан. Бу қўполлик учун ҳакам керакли чора кўрмагани учун ҳам япониялик Рюжини умуман футболга яқинлаштирмаслик керак. Илҳом Шомуродовни рақиб ушлаб қолди, кейин туртиб юборди. Лекин ҳакам яна жим. На пенальти белгилади, на жарима зарбаси. Биз "Ал Аҳли" билан ўйинда ҳимоявий эмас, ҳужумкор ўйнадик. Тезкор гол ўтказиб юборилмаган тақдирда ҳам биз ҳужумда ўйнаган бўлардик. Қаршидаги ўйинда "АЛ Аҳли"ни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз. Агар ўтган йилгидан фарқли равишда омад биз томонда бўлса бемалол уч очкони оламиз. Қизил карточка борасида клуб апелляция бериши мумкин. Менимча, тез орада клубимиз расмийлари ОФКга мурожаат қилишади", - дейди Эркин Бойдуллаев. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика