Эрик тен Хаг: "Иқтидорлар учун вақт керак, лекин бизда бу йўқ"
14 янв 16:33
Янгиликлар
Эрик тен Хаг: "Иқтидорлар учун вақт керак, лекин бизда бу йўқ"
Ёзда жамоага 20 ёшли Расмус Хойлунд олиб келинди. 75+10 млн еврога баҳоланган ҳужумчи АПЛнинг 15 ўйинида 1та, ЕЧЛнинг 6 ўйинида 5та гол урди.
- Биз иқтидорли футболчилар билан шартнома имзоладик, иқтидорлиларга эса вақт керак. Гарначо, Майну, Хойлунл каби футболчиларнинг ривожланаётгани сезилиб турибди. Уларга вақт керак, бироқ бизда вақт йўқ. Айрим майда деталларгача аҳамият бериш керак, бу ҳам ривожланишнинг жараёни ҳисобланади.
- Бу Сиз учун қийинчилик туғдирмаяптими?
- Йўқ, ундай эмас, шундай бўлишини билгандим. Мавсум бошидан буён бу жараён унчалик яхши бўлишини ҳам кутганман. Бироқ мураббий доимо позитивликни сақлаб қолиши керак, - деди тен Хаг.
Бугун манкунианликлар АПЛ 21-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 21:30да старт олади.
Фикрлар