UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Эпоха тугади Янгиликлар

Эпоха тугади

“Реал Мадрид” кеча тунда шармандали тарзда мағлубиятга учратилди.

“Қироллик клуби”нинг мағлубияти бўйича турли хил фаразлар бор. Кимдир рақиб ўта кучли эди деса, яна кимдир мураббийнинг нотўғри тактикасини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Воқеликка оддийроқ, реал кўз билан қаралса масаланинг асл мазмуни бутунлай бошқа эканлигини билиш қийин эмас. Мадрид грандида шунчаки қайта қуриш вақти келди. Жамоа асосини ташкил қилган деталлар эскирди.

Ярим ҳимоядаги муаммолар.

Шубҳасиз, Модрич, Каземиро ва Кроос учлиги футбол тарихидаги энг кучли «трио»лардан бири (эҳтимол энг кучлисидир). Жамоада Каземиродан кейин ҳосил бўлган бўшлиқ ҳалигача тўлдирила олинмаяпти. Кроос фаолиятимни якунлайман деганига ҳам бир йил бўлди, Лука ҳам икки кам қирқга кирди. Даҳолар футбол ИҚлари эвазига ҳали ҳам кўп нарсага қодир аммо жисмоний томонлама етилган 25, 26 ёшли укаларига қарши туришнинг ўзи бўлмаяпти. «Сити»га қарши ўйинда Модричнинг бир неча бор хатоларга йўл қўйганини кўрдик, Тони билан ҳам шундай вазият. Улар майдондан олингач вазият янада ёмонлашди, жамоа «мия»сиз ҳаракат қилишни бошлади. Марказда ҳаракат қилаётган Камавинга, Валверде, Тчуамени шунчаки нима қилишни билмай қолишди. «Сити» билан ўйиндан сўнг Жуд Биллингемнинг трансфери янада тезлашади, Перес яна ишга киришишга мажбур.


Ҳужумдаги муаммолар.

Кечаги ўйинда “қироллик клуби”нинг олд чизиғидаги боғламлар деярли ишламади. Сўнгги ўйинлар шуни кўрсатдики бугунги «Реал»нинг ҳужуми етакчиси Винисиус Жуниор. Карим Бензема атрофида қурилган схеманинг фойдали иш коэффициенти камайиб кетди. Амалдаги “олтин тўп” соҳибининг жисмоний ҳолати топ даражадаги ўйинларга бардош бериши тобора сўроқ остида қолмоқда. Клуб захирасида юқори даражали ҳужумчиларнинг йўқлиги Бенземанинг ўйинлари чиқмаганда панд бериши аниқ эди ва бу ҳодиса кеча тунда содир бўлди. Бугунги кунда жамоанинг ҳужумдаги натижалари Винисиуснинг кайфиятига бўглиқ бўлиб қолгани олд чизиқ ҳам «реконструкция»га муҳтожлигидан дарак.


Ўзига келаётган ҳимоя қўрғони.

Бугунги кунда нисбатан стабил ўйин намойиш қилаётган ва қайта қуриш анчайин тугалланган қисм айнан ҳимоя чизиғидир. Сўнгги йилларда бир қатор савияли ҳимоячилар олиб келинди ва улар жамоага адаптация қилинди. Аммо бу ерда ҳам саволлар бор. Хусусан чап қанот ҳимояси ҳалигача мавҳум ҳолатда қолмоқда. Анчелотти бу нуқтада Камавингани мажбуран ўйнатаётганига шубҳам йўқ.

Умуман олганда жамоа сўнгги «декада»да шаклланди ва барча мусобақаларда ғолиб чиқди. Бугунги «Реал» ўша 10 йил аввал шаклланган жамоанинг импульси билан то шу ерга қадар етиб келди, Буёғига ричаглар ишдан чиқишни бошлади. Тезда чора кўрилмаса жарлик томон қулаш даври бошланади.


 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика