UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  0 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  2 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1

Eplmanager.com орқали 20 миллион сўм қийматидаги совғалар ютиб олган Акмалбек Аҳмедов билан суҳбат Янгиликлар

Eplmanager.com орқали 20 миллион сўм қийматидаги совғалар ютиб олган Акмалбек Аҳмедов билан суҳбат

Кўпчиликка маълумки eplmanager.com сайтида икки йилдан буён виртуал футбол ўйини ўтказилмоқда.

Ушбу ўйин орқали ўнлаб юртдошларимиз қимматбаҳо совринларни қўлга киритишди. Улар орасида Акмалбек Аҳмедов ҳам бор. Андижонлик футбол ишқибози банк соҳасида фаолият олиб боради. Куни кеча Акмалбек eplmanager.com сайтида ўтказилган “888 league” лигасида иккинчи ўринни эгаллаб “iPhone 8” смартфонини қўлга киритди. Бунга қадар ҳам бир неча бор совринли лигаларда ғолиб бўлган Аҳмедов билан суҳбат қуришга ва унинг ғалабалари сирини билишга қарор қилдик.

- Eplmanager.com сайтини биринчи бор қачон ва қаерда кўргансиз?
- Eplmanager.com сайтини илк бор 2016  йил 3 август куни championat.asia сайти орқали кўрганман.

- Дастлабки таассурот қандай бўлган?
- Дастлабки таасуротлар ажойиб бўлган Англя чемпионати дунёдаги энг қизиқ чемпионат. Шу боис бу виртуал ўйин ишга тушганидан хурсанд бўлганман.

- Хориж сайтларида ҳам виртуал футбол ўйнайсизми?
- Йўқ хорижий виртуал футбол ўйинларида иштирок этмаганман. Илк бор eplmanager.com да иштирок эта бошладим.

- Ушбу ўйинда бир неча бор ғолиб бўлган иштирокчи сифатида айтингчи ғалабага эришиш сири борми?
- Ҳеч қандай сир йўқ. Англия чемпионатининг ҳар бир турини кузатиб бориш, ўйинчиларни тўғри танлай билиш, ҳар бир танланган ўйинчининг ҳолатини ўрганииш ва омадга боғлиқ.


- Қолган иштирокчиларга қандай маслаҳат бера оласиз?
- Барча иштирокчиларга маслаҳатим championat.asia сайтини кузатиб боринг. Англия чемпионатидаги барча ўйинларни мунтазам кўриб боринг. Бу сайтда барча иштирокчиларнинг имконияти тенг! Сиз ҳам ҳаракат қилинг албатта ютасиз! Мен билан бирга таклиф қилган дўстларим ҳам кўплаб совғаларга эга бўлишди. Барча иштирокчиларга яратгандан омад тилаб қоламан.

- Eplmanager.com орқали қайси футболчилар сизга кўп фойда келтиришган.
- Кўп ўйинчилар фойда келтиришган. Энг кўп очко келтирганлари Харри Кейн ва Муҳаммад Салоҳ.

- Шу кунгача тахминан қанча пул сарфладингиз?
- Ҳар бир турда жамоамга чексиз трансфер сотиб оламан. Икки йил давомида ҳозирга қадар 5 миллион сўм ишлатдим. Ўз навбатида шу ўйин орқали 20 миллион сўмдан юқори қийматдаги ютуқларга эга бўлдим.

- Cовринли лига бўлмаса ҳам шундай актив ўйнашда давом этасизми ёки қизиқишингиз пасайиб кетадими?
- Совғасиз ҳам иштирок этаман албатта. Бу қизиқарли ўйин сиз танлаган ўйинчи ҳақиқий ўйинда гол урса бундан завқли нарса йўқ. Лекин  совғали лигалар бўлгани янада қизиқиш юқори даражада бўлади. Eplmanager.com  дан янги кўплаб совғали лигаларни кутиб қоламиз!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика