"Энг тез лига". Шомуродов "Краснодар" тарбияланувчисига ютқазиб қўйди

Alisher
31 мар 2020, 11:07
Sports.ru "Энг тез лига" орқали Россия футболини қайтармоқда.

РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришмоқда.

Кеча куннинг марказий ўйинида "Ростов" (Элдор Шомуродов) "Краснодар" (Александр Агеев)ни қабул қилди. Афсуски, 67-дақиқада Арининг урган голи меҳмонларга виртуал ғалабани тақдим этди (0:1).

"Энг тез лига"да икки хил жадвал бўлади: биринчиси - чемпионат, иккинчиси эса 8та ўйинлик алоҳида жадвал.  



Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru