UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  1 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  19 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5

Энг кўп маош олувчи "болакайлар" Янгиликлар

Энг кўп маош олувчи "болакайлар"

Қуйида ҳали 19 ёшга тўлмаган, аммо шартнома пули баъзи юлдуз футболчилар маошидан икки баробар кўп бўлган вундеркиндлар ҳақида гаплашамиз.

Келинг, улар билан яқиндан танишиб оламиз.

Кристиан Пулишич, "Боруссия" Дортмунд, маоши — ҳафтасига — 26,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи — Жошуа Киммих, "Бавария", маоши ҳафтасига — 25,000 фунт

“ПА” клубидан келган америкалик ўйинчи асосий жамоада 75 бор майдонга тушган. Кристианнинг ютуқларини пайқамаслик қийин: бугунги кунда у нафақат "арилар"нинг асосий ўйинчиси, балки АҚШ терма жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси ҳамдир. У шартнома пулини тўлиқ даражада оқлай олди деб айта оламиз. Агар шу йўсинда давом этса, келгусида маоши янада кўтарилади деб ишонч билан айтиш мумкин.



Кай Хаверц, "Байер", маоши ҳафтасига — 27,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи — Сусо, "Милан", маоши ҳафтасига — 22,000 фунт

Хаверц худди Пулишич каби жамоада асосий ўйинчи ҳисобланади. У 35 ўйинда юқори даражада иштирок этган. Хаверц позицияси — марказий ёки ҳужумдаги ярим ҳимоячи. Немис футболчи кўплаб Европанинг топ-клубларини “ёриб ташлаган”. Германия терма жамоасининг асосий номзоди ҳисобланади ва ЖЧ-2018га бориш учун яхшигина имконияти бор.


Янн Карамо, "Интер", маоши ҳафтасига — 32,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи — Дрис Мертенс, "Наполи", маоши ҳафтасига — 28,000 фунт

Карамо — "Кан"нинг тарбияланувчиси. Кот д Ивуарда туғилганига қарамай, Франция ёшлар терма жамоасида фаолият юритади. Карамо позицияси — марказий ҳужумчи ёки ўнг қанот ҳужумчиси. Унга кўплаб инглиз клублари қизиқиш билдирган. Аммо улар ўртасидаги рақобатда “Интер” ғалаба қозонган. Клуб уни 2 йил ижарага, бироқ кейин сотиб олиш ва маошини ошириш шарти билан шартнома имзолаган. У Пулишич ва Хаверц каби тез-тез майдонга тушмайди, лекин “Интер”да дебют қилишга улгирган. Ким билсин, балки айнан у баҳорда бўлиб ўтадиган чемпионатда Спаллетти жамоасининг омад калитига айланар?!


Панайотис Рецос, "Байер", маоши ҳафтасига — 34,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи — Даниэле Ругани, "Ювентус", маоши ҳафтасига — 21,000 фунт

Ҳа, “Байер” ҳали ўсмир бўлган ўйинчиларга кўп миқдорда пул тўлашдан уялмайди. Унга энг асосийси, футболчи аъло даражада ўйнаса бўлди. Марказий ҳимоячи ЮАРда туғилган, лекин Олимпиакоснинг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016/2017 мавсумда ёмон иштирок этмаганди. Аммо фақатгина “Байер” ўйинчига 17,5 млн евро беришга рози бўлган. Рецос ўзининг миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиси саналади.


Дуглас Луиз, "Манчестер Сити", маоши ҳафтасига — 40,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи — Лоренцо Инсинье, "Наполи", маоши ҳафтасига — 35,000 фунт

Ким? Ҳа, тўғрисини айтадиган бўлсак, биз ҳам уни танимас эдик. Британия ОАВ таъкидлашича, у келажаги порлоқ ўйинчи. Ёзда “Сити”га ўтди, аммо ҳеч қанча вақт ўтмай, “Жирона”га ижарага бериб юборилди. Ўйинчининг позицияси — марказий ярим ҳимоячи. Ҳозирга қадар 5та ўйинда қатнашди. Нима ҳам дердик, буёғини энди вақт кўрсатади.

Дайот Упамекано, "РБ Лейпциг", маоши ҳафтасига — 41,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи – Каземиро, "Реал", маоши ҳафтасига — 40,000 фунт

Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай ёш футболчи “РБ Зальцбург”дан “Лейпциг”га ўтади. Дарҳақиқат, австралия клуби “Ред Булл” учун кўплаб иқтидорларни ўстириб, етказиб берган ва Упомекано улардан бири ҳисобланади. Ўзининг жисмонан бақувватлигига қарамай, Дайот юқори тезликка эга, шу билан бирга, жуда ҳам тиришқоқ йигит. Ҳозирги кунда “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” унга яхшигина маош таклиф қилмоқда. Лекин “РБ Лейпциг” мураббийи шундай иқтидорни қўлдан чиқариш нияти йўқ.


Мартин Эдегор, "Реал" ("Херенвен"да ижарада), маоши ҳафтасига — 84,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи – Деле Алли (57,000), Габриэль Жезус (75,000)

Мартин Эдегор ким ўзи? У кўпчиликка мақолалар ва “Ютуб”даги баъзи қисқа метражли видеолар орқали таниш. Бу шунқор учун икки йил аввал яхшигина рақобат кетган ва курашда “Реал” ютиб чиққан. Клуб 15 ёшли йигитчага йилига 5 млн фунт таклиф қилган. Аммо Эдегор ўзини Кастильеда кўрсата олмади. Ҳозирда “Херенвен”да бор имкониятларини намоён қилишга ҳаракат қилмоқда.

Жанлуиджи Доннарума, "Милан", маоши ҳафтасига — 180,000 фунт
Унга қараганда камроқ топадиган футболчи — Ян Облак (58,000)

Шартнома тузиш борасидаги тарихни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Райола ўйинчиси учун яхшигина маош ундириб берди. Лекин “Милан” мухлислари Жижжи чиқишларини кечира олмади ва бундан буён уни жамоанинг “ёрқин юлдузи” деб ҳисоблашмайди. Кипернинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар яна болалай бошлади. Унинг агенти эса мижозини Европанинг бирор топ-клубига “ўтказиш” ҳаракатига тушиб қолди.

Рўйхатимиз сўнгида, Мбаппе ҳақида ҳам гапириб ўтмоқчимиз (чунки мухлислар томонидан у ҳақидаги изоҳлар ёзилиши табиий). Мбаппе Монакода 17,000 фунт маош олган. Ҳозирги кунда ПСЖда фаолият юритмоқда. Лекин ҳанузгача "Монако" билан шартномаси бекор қилинмаган. ПСЖ унга қанча маош тўлаши номаълум. Килиан парижликлар билан тўлиқ шартнома тузиши биланоқ, у ушбу рўйхатни янгилайди. Бироқ ҳозирча 17,000 маош билан у сафга қўшила олмайди.



Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика