

Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувда фаол ҳаракат қилиб, 90+2 дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган Жасурбек Яхшибоев ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида махсус совғага эга бўлди. Яхшибоев БАТЭга қарши ўтган илк тур учрашувида ҳам “man of the match” бўлганди.

22 ёшли футболчи учта гол билан чемпионат тўпурари бўлиб турибди. Шунингдек, унинг ҳисобида битта самарали узатма ҳам бор.



