UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  5 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2

Беларусь. "Энергетик-БГУ" дербида ғалабага эришди, Яхшибоевдан навбатдаги гол Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" дербида ғалабага эришди, Яхшибоевдан навбатдаги гол

Беларусь чемпионати 3-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" – "Минск" учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ


1. Ўйин бошланди. 

3. Учрашув иккала жамоанинг тезкор ҳаракатлари билан бошланди. Аммо хавфли вазият содир этилгани йўқ. 

5. Иккала клуб ҳам дастлабки икки турда 100 фоизли натижа қайд этиб, мусобақа жадвалининг юқорисида туришибди. 

9. Хавфли вазият. "Минск"нинг ҳужуми, чап қанотдан Шрамченконинг узатган тўпини мезбон ҳимоячилари қайтариб юборишди

10. Зарба!!! Мезбонларда биринчи бурчак тўпи, тўп дарвозага йўл олганди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди

13. УХХХХХХХХХХ! Яхшибоев! Ҳозир Жасур бурчак тўпини ажойиб тарзда амалга оширди, аммо шериклари гол ура олишмади

15. Яхшибоев майдон марказида тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтиб тўпни Атеменга узатди, у Твега оширди, зарбани ҳимоячилар блоклашди.

20. Мезбонлар сафида Яхшибоев ажралиб турибди. Ҳужумчи ролида ўйнаётган бўлишига қарамай Жасур майдон марказидан ҳужумларни бошламоқда, шериклари уни қўллаб қувватлашмаяпти

22. ГОООООООООООООООООЛ! Яхшибоев ўнг қанотдан олдинга ўтиб Сазончикни алдаб дарвозага зарба берди, Леонов тўпни қайтарди, аммо орқароқдаги Носко дарвозани ишғол қилди - 1:0.

24. Огоҳлантириш. Мусаханян

27. Меҳмонлар кетма кет иккита бурчак тўпига эга бўлишди, аммо иккаласи ҳам фойда келтиргани йўқ 

32.Ажойиб! Яхшибоев ҳозир икки рақибни ортда қолдириб марказга қараб юрди ва жарима майдонига яқин жойдан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. "Ўзбек ишончли ўйнамоқда" дейишмоқда беларуслик ҳамкасбларимиз!

36. Ўзгариш. "Минск". Васильев ўрнига Остроух тушди

37. Огоҳлантириш. Сазончик

41.Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми, Шрамченко тўпни Сазончикка узатди, унинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, бурчак тўпи.

42. "Минск" яна иккита бурчак тўпи тепди ва одатдагидек ҳеч қандай хавфли вазият содир бўлгани йўқ

45. ЗАРБАА! Яна қарши ҳужумни Яхшибоев ташкил этди, у тўпни Атеменга узатди, унинг зарбасини Леонов қайтарди! Ажойиб сейв!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

45+1. Огоҳлантириш. Гирс

45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0.


46. Ўзгариш. "Энергетик". Гирс ўрнига Юдчиц тушди

46. Иккинчи тайм бошланди

48. Огоҳлантириш. Тве

51. Хавфли вазият! Носко ва Яхшибоев тандеми ажойиб ҳаракат қилди, Жасур жарима майдони ёнида ҳимоячиларни қийин аҳволга тушириб қўйди ва Твега тўпни узатди, унинг зарбаси ноаниқ кетди

52. ЯНА ЯХШИБОЕВ! Яхшибоевнинг чап қанотдан Атеменгага узатди, у тахминан 6 метрлардан боши билан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида! Аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди

58. Хавфли вазият! "Минск" вакили Остроух чап томондан зарба берди, тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди

61. Мавату Твега ажойиб пас берди, аммо Тве ҳужумчиларга тўпни ошира олмади

65. Огоҳлантириш. Атеменг.

67. Ўйинда тўхталиш. Меҳмонлар посбонига ёрдам кўрсатилди

70. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Мусаханян, "Энергетик" 10 киши бўлиб қолди

72. "Минск"нинг қарши ҳужуми, Шрамченко олдинга ўтди ва зарба берди, Садовский тўпни ушлаб олди

74. Ўзгариш. "Энергетик". Атеменг ўрнига ШАҲБОЗ УМАРОВ тушди. Майдондаги ўзбекистонлик футболчилар сони иккитага етди

76. Ўзгариш. "Минск". Пишепа ўрнига Артём Васильев

79. Насибуллин тезкорлик билан ҳужумга ўтди, аммо шериклари уни қўллаб қувватлай олишмади

81. "Энергетик" ҳимоячилари тўпни қайтаришди ва тўп Яхшибоевга қараб борди, аммо меҳмонлар посбони ўз жойини ташлаб чиқди ва майдон марказида тўпни аутга чиқариб юборди 

84.ЗАРБАААААА! ҚАНДАЙ СЕЙВ! Чап қанотда Яхшибоев тўпни Умаровга узатди, Шаҳбоз дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб 10 метрлардан зарба берди, Леонов тўпни ажойиб тарзда қайтаришга эришди! 

86. Меҳмонлардан жавоб! Насибуллин тўпни Васильевга узатди, Садовский ўз вақтида жойини тарк этиб тўпни эгаллаб олди. 

88. "Минск"нинг ҳужумлари кескин кўриниш олмоқда, меҳмонлар сондаги устунликдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришмоқчи.

89. Огоҳлантириш. "Энергетик" посбони Садовскийга вақт чўзгани учун

90. Бош ҳакам ўйинга 4 дақиқа қўшиб берди

90+2. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ЯХШИБОЕЕЕВ! Артём Сокол чап қанотдан олдинга ўтди ва Яхшибоевга тўпни оширди, ҳимоячилар негадир тўхтаб қолишди, Жасур эса ўткир бурчакдан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 2:0. 

90+3. Огоҳлантириш. Чаговец

90+4. Ўйин тугади, "Энергетик" кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди! Яхшибоев мавсумдаги ўзининг учинчи голини урди.



Энергетик-БГУ – Минск 2:0

Голлар: Носко 22, - 1:0. Жасур Яхшибоев 90+2, - 2:0.

Энергетик-БГУ – Садовский, Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, ЖАСУР ЯХШИБОЕВ, Гирс (Юдчиц), Тве, Мусаханян, Атеменг (ШАҲБОЗ УМАРОВ, 74)

Минск – Леонов, Залеский, Прищепа (Артёв Васильев, 76), Чаговец, Насибулин, Шрамченко, Васильев (Остроух, 36), Яроцкий, Сазончик, Хвашинский, Грибовский.

Огоҳлантиришлар:  Мусаханян 24, Сазончик 37, Гирс 45+1, Тве 48, Чаговец 90+3.

Четлатиш: Мусаханян 70.


Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика